Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
buxgalter.uz да янги:Ҳисоб сиёсатида назарда тутилмаган ҚҚСни ҳисобга олиш усулини қандай қўллаш мумкин2022 йил учун статистика ҳисоботи шакллари тасдиқландиБензин нархи ўзгариб турса, бухгалтер нима қилиши керакЙил якунига қадар дебиторлик ва кредиторлик қарзларини нима қилиш шарт

Тошкент метрополитени Транспорт вазирлиги тизимига ўтказилади

19.10.2021

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 16.10.2021 йилдаги “Тошкент метрополитени фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5260-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжатга асосан "Тошкент метрополитени" УК  унинг ташкилий-ҳуқуқий шаклини давлат унитар корхонасига (ДУК) ўзгартириш билан Транспорт вазирлиги тизимига ўтказилади.

 

Метрополитен фаолияти самарадорлигини оширишнинг қуйидаги асосий йўналишлари белгиланди:

  • илғор хорижий тажриба асосида замонавий бошқарув механизмларини жорий этиш;
  • инфратузилмани модернизация қилиш ҳамда ҳаракат таркибини босқичма-босқич янгилаш;
  • замонавий ахборот технологияларини қўллаган ҳолда жараёнларни рақамли бошқариш тизимини жорий этиш;
  • йўловчилар ва ҳаракат хавфсизлиги даражасини ошириш;
  • метрополитен оммабоплигини ошириш мақсадида ер усти йўловчилар ташиш транспорти йўналишлари тармоғини метрополитен тармоғи билан интеграция қилиш;
  • метрополитен ҳудудида хизмат кўрсатиш, савдо ва реклама фаолияти тизимини жорий этиш;
  • соҳани малакали кадрлар билан таъминлаш.

 

"Тошкент метрополитени" ДУК бошлиғи ва бошлиғи ўринбосарлари Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда транспорт вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

 

"Тошкент метрополитени" ДУКга 2024 йил 1 январга қадар метро вагонлари, метрополитен эксплуатация эҳтиёжлари учун зарур бўладиган асбоб-ускуналар, эҳтиёт ва бутловчи қисмларни етказиб бериш ҳақидаги импорт шартномаларини тўғридан-тўғри тузишга рухсат берилди. У "Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази" ДУКда комплекс экспертизадан ўтказган ҳолда, ишлаб чиқарувчиларнинг энг яхши таклифларини танлаб олиш йўли билан амалга оширилади.

 

"Тошкент метрополитени" ДУК 2024 йил 1 январга қадар республикада ишлаб чиқарилмайдиган ва белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича импорт товарларни олиб киришда божхона тўловларидан (ҚҚС ва божхона йиғимларидан ташқари) озод этилади.

 

Тошкент шаҳар ҳокимлигига Транспорт вазирлиги билан биргаликда:

  • 2022 йил 1 июлга қадар 7 та метро бекатида: «Беруний», «Чорсу», «Пахтакор», «Олмазор», «Туркистон», «Қўйлиқ бозори», «Чилонзор» транспорт ўтиш боғламаларини;
  • 2022 йил 1 октябрга қадар Тошкент шаҳрига кириб келувчи йўловчи транспорт воситалари учун 6 та метро бекати: «Туркистон», «Юнусобод», «Чилонзор»  ва ер усти ҳалқа линиясининг учинчи, тўртинчи ва бешинчи бекати атрофида автотураргоҳлар ташкил этилишини таъминлаш топширилди.

 

2022 йил 1 январдан бошлаб метрополитен йўналишлари, бекатлар, улар атрофида жойлашган объектлар ва жамоат транспорти йўналишлари, поездлар ҳаракати жадвали, электрон тўлов ҳамда бошқа маълумот ва хизматларни ўз ичига олувчи мобиль илова ишга туширилади.

 

2022 йил 1 апрелга қадар ер усти ҳалқа метро бекати йўналишида йўловчилар учун бепул WI-FI тизими билан боғлаш ва ер ости метро бекатларида мобиль алоқа операторлари хизматларидан фойдаланиш имкониятлари яратилади.

 

Шунингдек, қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • 2021-2023 йилларда Тошкент метрополитенида йўловчи ташиш ва поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган биринчи навбатдаги чора-тадбирлар режаси;
  • Тошкент метрополитени фаолияти самарадорлигини ошириш ва ривожлантириш бўйича "йўл харитаси";
  • 2023-2025 йилларда Тошкент метрополитени фаолиятини янада такомиллаштириш дастури.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.10.2021 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.


Валюталар курси

2021-12-07
  • USD:10769.78 (+0.00) сум
  • EUR:12166.62 (+0.00) сум
  • RUB:146.17 (+0.00) сум