Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Тошкент шаҳри тоза ҳаволи мегаполислардан бирига айлантирилади

28.07.2023

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 26.07.2023 йилдаги “Тошкент шаҳрини 2030 йилга қадар ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-112-сон Фармони қабул қилинди.

 

Тошкент шаҳрини 2030 йилгача ривожлантиришнинг асосий йўналишлари:

  • тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда мавжуд ресурслардан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш орқали барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш;
  • маданият ва истироҳат боғлари, хиёбонлар ва бульварлар қиёфасини ўзгартириш, яшил ҳудудларни кескин кўпайтириш орқали пойтахтни тоза ҳаволи мегаполислардан бирига айлантириш ҳамда аҳоли ва меҳмонлар ҳордиқ чиқариши учун шароитлар яратиш;
  • муҳандислик-коммуникация тармоқларини кенгайтириш ва модернизация қилиш орқали пойтахтни коммунал хизмат кўрсатиш муаммоларидан ҳоли ҳудудга айлантириш ва аҳоли ҳаракатланиши учун янада қулай йўл инфратузилмасини яратиш;
  • ягона ёндашув асосида қурилишларни мувофиқлаштириш ва қурилиш ҳажмига мос равишда ижтимоий инфратузилмани кенгайтириш орқали “ақлли” шаҳарсозлик тамойилларини жорий этиш;
  • ҳокимлик тизимида ҳар бир йўналиш бўйича лойиҳа офисларини ташкил этиш ҳисобига муҳим самарадорлик кўрсаткичларига асосланган замонавий менежментни йўлга қўйиш ва инсон ресурсларини ривожлантириш.

 

Тошкент шаҳрини 2030 йилгача ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари қуйидагиларни назарда тутади:

  • Тошкент шаҳрини яшаш учун энг қулай шаҳарлар рейтингига киритиш;
  • ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмини 500 трлн сўмга етказиш;
  • саноат ва хизматлар соҳасида жами 40 млрд АҚШ доллари миқдоридаги лойиҳаларни амалга ошириш;
  • саноат, хизматлар ва туризм экспорти ҳажмини 7,5 млрд АҚШ долларига етказиш;
  • муҳандислик-коммуникация тармоқларини кенгайтириш ва тўлиқ модернизация қилиш;
  • қўшимча 4 минг гектар яшил ҳудудлар ташкил этиш.

 

Пойтахтда давлат ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик асосида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва шаҳар инфратузилмасини яхшилаш тартиби 2027 йил 1 январга қадар ҳуқуқий эксперимент тариқасида жорий этилади.

 

Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаси Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармаси этиб қайта номланди. Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ва сарфлаш йўналишлари белгиланди.

 

Ҳужжатда давлат ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида “кўприк” вазифасини бажарувчи “Тошкент Инвест компанияси” акциядорлик жамиятини ташкил этиш назарда тутилган. Қуйидагилар тасдиқланди:

  • “Тошкент Инвест компанияси” акциядорлик жамияти фаолиятининг асосий йўналишлари;
  • ер участкалари негизида “Тошкент Инвест компанияси” акциядорлик жамияти ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида лойиҳаларни амалга ошириш механизмлари.

 

Фармон билан “Тошкент шаҳрини 2023-2025 йилларда ривожлантириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.07.2023 йилдан кучга кирди.


Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум