Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтер қандай қилиб иш жойини ўзгартириши ва маошини ошириши мумкин Букмекерлик фаолияти, таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва лотереяларни тартибга солишда нималар ўзгарди Айрим тоифадаги жисмоний шахслар ижтимоий солиқни қандай тўлайдилар

Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманининг юрисдикция ҳудуди белгиланди

25.01.2021

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 20.01.2021 йилдаги «Тошкент шаҳри таркибида Янгиҳаёт тумани ташкил этилиши муносабати билан суд тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6143-сон Фармони қабул қилинди.

 

Ҳужжатга мувофиқ Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри чегараларининг ўзгартирилиши ҳамда Тошкент шаҳри таркибида Янгиҳаёт тумани ташкил этилиши муносабати билан Жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман суди ташкил этилади.

 

Янгиҳаёт тумани қуйидаги судларнинг юрисдикция ҳудудига киритилади:

  • Фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро суди;
  • Тошкент туманлараро иқтисодий суди;
  • Тошкент туманлараро маъмурий суди.

 

Жиноят ишлари бўйича Сирғали, Мирзо Улуғбек тумани (Тошкент шаҳри) ҳамда Каттақўрғон шаҳар (Самарқанд вилояти) судларининг биттадан судья ва биттадан судья ёрдамчиси штат бирликлари Жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман судига ўтказилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21.01.2021 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.