Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
buxgalter.uz да янги:2022 йил учун юридик шахслар мол-мулк солиғи суммаси тўғрисидаги маълумотнома қандай топшириладиТан олинган жарима ва пенялар чегирилмайдиган харажатларга киритилмаганда2021 йил учун қачон ҳисобот топшириш ва солиқни тўлаш лозим

Тошкент шаҳрига ўтказилган ер майдонларининг инфратузилмаси ривожлантирилади

23.11.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 19.11.2021 йилдаги «Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига ўтказилган аҳоли пунктларини 2021–2024 йилларда комплекс ривожлантириш ҳамда коммунал хизмат кўрсатиш соҳасини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 702-сон қарори қабул қилинди.

 

Тошкент вилоятининг Зангиота, Юқори Чирчиқ, Ўрта Чирчиқ ва Қибрай туманлари ҳамда Тошкент шаҳрининг Сергели, Бектемир, Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларига ўтказилган аҳоли пунктларидаги мавжуд ресурслардан самарали фойдаланиш мақсадида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва хизмат кўрсатиш соҳасини яхшилаш назарда тутилган.

 

Қарор билан 2021-2024 йилларда Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига ўтказилган аҳоли пунктларини комплекс ривожлантириш ҳамда коммунал хизмат кўрсатиш соҳасини янада яхшилаш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди, у қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • Ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурининг мақсадли параметрлари ва молиялаштириш манбалари;
  • Саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш соҳаларини ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати;
  • Йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини яхшилаш бўйича комплекс тадбирларнинг манзилли рўйхати;
  • Ижтимоий соҳа объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ҳамда уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирларнинг манзилли рўйхати.

 

Тошкент шаҳар ҳокимлигига Қурилиш вазирлиги билан биргаликда:

  • 2022 йил якунига қадар Тошкент шаҳар бош режаси ишлаб чиқилишини ва тасдиқлашга киритилишини, шунингдек Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига ўтказилган ҳудудлар учун батафсил режалаштириш лойиҳалари ишлаб чиқилишини таъминлаш;
  • янги давлат мактабгача таълим ташкилотлари, мактаб, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт объектларининг биноларини қуриш топширилди.

 

Тошкент вилояти ҳокимлиги, Қурилиш хўжалиги вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, ДСҚ ҳузуридаги Кадастр агентлигига икки ой муддатда ўзгартирилаётган чегаралар доирасидаги ҳудудда жойлашган ижтимоий инфратузилма объектларини тегишли туман тузилмаларига топшириш-қабул қилинишини таъминлаш топширилди. 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.11.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2022-01-14
  • USD:10852.04 (+0.00) сум
  • EUR:12449.46 (+0.00) сум
  • RUB:145.45 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг