Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
buxgalter.uz да янги:Ҳисоб сиёсатида назарда тутилмаган ҚҚСни ҳисобга олиш усулини қандай қўллаш мумкин2022 йил учун статистика ҳисоботи шакллари тасдиқландиБензин нархи ўзгариб турса, бухгалтер нима қилиши керакЙил якунига қадар дебиторлик ва кредиторлик қарзларини нима қилиш шарт

Тошкент вилоятида Астрахань давлат техника университетининг филиали очилади

23.07.2019

Рус тилида ўқиш

Ўзининг биринчи талабаларини у 2020/2021 ўқув йилида қабул қилади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 19.07.2019 йилдаги 608-сон қарорида назарда тутилган.

 

Балиқчилик тармоғини янада ривожлантириш ва юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш учун мазкур Россия ОТМнинг филиалини ташкил этиш Президентнинг 6.04.2018 йилдаги ПҚ-3657-сон қарорида назарда тутилган.

 

Қабул қилинган ҳужжатда уни ташкил этишнинг асосий чора-тадбирлари тасдиқланган. Филиал Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Университет кўчаси, 2-уйда жойлашган Тошкент давлат аграр университетининг (кейинги ўринларда – ТДАУ) зоотехния факультети биносида жойлаштирилади.

 

Филиалда қуйидаги бакалавриат таълим йўналишлари (магистратура мутахассисликлари) фаолият кўрсатади:

  • “Сув биоресурслари ва аквакультура”;
  • “Экология ва табиатдан фойдаланиш”;
  • “Балиқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш технологияси”
  • “Балиқчилик хўжалиги иқтисодиёти”

 

Талабаларни ўқишга қабул қилиш 2020/2021 ўқув йилидан бошланади. 2019/2020 ўқув йилида эса ТДАУ Россия ОТМ билан ҳамкорликда “Сув биоресурслари ва аквакультура” бакалавриат таълим йўналиши бўйича кундузги шаклда қўшма таълим дастури асосида тўлов-контракт асосида рус гуруҳида кадрлар тайёрлашни давом эттиради. Ушбу йўналиш битирувчилари икки томонлама тан олинадиган диплом оладилар.

 

Бир ой муддатда Филиал таъсис ҳужжатлари ишлаб чиқилади ва рўйхатдан ўтказилади, 2020 йил 1 августга қадар эса малакали профессор-ўқитувчилар таркиби билан танлов асосида тўлдирилади.

 

Филиал битирувчиларига   Астрахань давлат техника университетининг Ўзбекистонда олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этиладиган дипломлари берилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.07.2019 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.


Валюталар курси

2021-12-07
  • USD:10769.78 (+0.00) сум
  • EUR:12166.62 (+0.00) сум
  • RUB:146.17 (+0.00) сум