Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Тошкент вилоятида ер олиш соддалаштирилди

17.01.2018

 

Вазирлар Маҳкамасининг 10.01.2018 йилдаги 20-сон қарори билан қатор Ҳукумат қарорларига ўзгартиришлар киритилиб, тадбиркорлик субъектларига ер участкаларини ажратиш тартиботлари соддалаштирилди.

 

2009 йилда Тошкент вилоятида юридик ва жисмоний шахсларга ер қонунчилиги, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ ер участкалари ажратиш амалиётини ўрганиш бўйича комиссия тузилган. Комиссия Тошкент  вилояти ҳокимлиги томонидан унга тақдим этилган ҳужжатларни ўрганади ва тадбиркорлик фаолияти, якка тартибда уй-жой қуриш ва бошқа мақсадлар учун ер участкаларини бериш бўйича қарорлар қабул қилади. Бундай қарорсиз ҳоким ер ажратиш ҳуқуқига эга эмас.

 

Бу етарлича узоқ давом этадиган жараён: ҳужжатлар қабул қилинган пайтдан эътиборан 10 кун мобайнида кўриб чиқилади, шундан кейин қабул қилинган қарорни ўз ичига олган баённома 3 кун ичида Тошкент вилоят ҳокимлигига юборилади. Ва, фақат Комиссиянинг ижобий қарори бўлганда туман (шаҳар) ҳокими ер участкаси ажратилиши тўғрисида қарор чиқаради (бир ҳафта муддатда).

 

Қабул қилинган тузатишлар натижасида ушбу механизм Тошкент вилоятининг фақат 5 та туманида сақлаб қолинади, булар: Бўстонлиқ, Зангиота, Қибрай, Паркент ва Тошкент туманлари. Шу тариқа, қолган 10 та туманда энди ер участкасини Комиссиянинг қарорисиз олиш мумкин, ер ажратиш тартиби эса у ерда ер тақдим этиладиган мақсадларга боғлиқ бўлади:

 

Эслатиб ўтамиз, илгари пойтахт вилоятнинг 7 та туманида ер участкаларини ажратиш вақтинча тўхтатиб турилган эди. Ушбу чеклов жорий этилган аҳоли пунктлари ва унинг амал қилиш муддатлари тўғрисида батафсил – бу ерда.   

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 12.01.2018 йилда кучга кирди.

  

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  


 

Олег Заманов.

 

Валюталар курси

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум