Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ўзбекистонда ГМО ва трансёғлар қандай чекланади Ўзбекистонда сунъий йўлдош интернет операторлари 5 йилга солиқлардан озод қилинади Солиқ органлари томонидан қалбаки ва кўзбўямачилик билан тузилган битимлар аниқланганда қандай солиқ оқибатлари юзага келади – Buxgalter Pro

Тошкентда авиакосмик инжиниринг соҳасидаги мутахассислар тайёрланади

27.12.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг 19.12.2017 йилдаги 996-сон қарори билан Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетида авиакосмик инжиниринг соҳасидаги кадрлар тайёрлашни ташкил этиш кўзда тутилган.

 

“Авиакосмик инжиниринг” таълим йўналиши бўйича мутахассисларни тайёрлаш 2017/2018 ўқув йилининг иккинчи семестридан бошлаб учинчи босқич “Машинасозлик технологияси” таълим йўналиши негизида битта академик гуруҳ талабалари (25 нафар) доирасида бошланади. Бунда биринчи навбатда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси томонидан мазкур таълим йўналиши битирувчиларига қўйиладиган талаблар инобатга олинади.

 

Олий таълим муассасасига қабул квотасини тасдиқлаш жараёнида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКнинг мутахассисларга бўлган эҳтиёжига мувофиқ янгидан очиладиган йўналиш ҳисобга олинади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 22.12.2017 йилда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.




Олег Заманов,

экспертимиз.

 

.

Валюталар курси

2025-10-22
  • USD:12011.02 (+0.00) сум
  • EUR:13958.01 (+0.00) сум
  • RUB:148.08 (+0.00) сум