Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2026 йил май ойида Ўзбекистонда нималар ўзгаради10 млрд сўмдан ортиқ суммага ЭҲФ расмийлаштириш учун рухсат сўраш керакми?

Тошкентда цирк фестивали ташкил этилади

01.07.2019

Рус тилида ўқиш

 

“Халқаро цирк санъати” фестивалини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (ВМнинг 27.06.2019 йилдаги 535-сон қарори).

 

У 2021 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта Тошкент шаҳрида ўтказилади. Маданият вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги уни ташкил этиш ва ўтказиш учун масъул ҳисобланади. Бир ой муддатда фестиваль веб-сайти тайёрланиб, Интернетга жойлаштирилади ҳамда  мунтазам равишда мазкур тадбир ҳақидаги янгиликлар, фотосуратлар, аудио ва видео материаллар билан янгилаб борилади.

 

Фестиваль доирасида цирк усталарининг халқаро кўрик-танлови ўтказилади. Кўрик-танловда иштирок этишни истаганлар уни ўтказиш санасидан 2 ой олдин Маданият вазирлигига ҳужжатларни тақдим этишлари лозим.

 

Кўрик-танлов иштирокчилари қуйидаги тўртта йўналиш бўйича баҳоланади:

  • гимнастика;
  • акробатлар;
  • ҳайвонлар олами;
  • махсус (оригинал) чиқишлар.

 

 Кўрик-танлов ғолиблари диплом, статуэтка ва қуйидаги пул мукофотлари (ҳар бир йўналиш доирасида биттадан) билан тақдирланади:

  • I - ўрин - 5 000 АҚШ доллари;
  • II - ўрин - 3 500 АҚШ доллари;
  • III - ўрин - 2 000 АҚШ доллари.

 

Фестивалнинг ҳар бир қатнашчисига тегишли сертификат берилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 28.06.2019 йилдан кучга кирди.