Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Тошкентда яна бир технопарк ташкил этилади

08.02.2021

Рус тилида ўқиш

Бу ҳақда Президентнинг 4.02.2021 йилдаги ПҚ-4979-сон қарорида айтилган, ушбу қарор пойтахтнинг саноат ва экспорт салоҳиятини ошириш, янги турдаги рақобатбардош саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш, иқтисодиёт тармоқларига замонавий технологияларни жорий этиш, шу асосда аҳолини юқори даромадли иш жойлари билан таъминлаш мақсадида қабул қилинган.

 

Тошкент шаҳри, Янгиҳаёт туманида «Хўжа Учқун», «Жалойиқ» ва «Гулзор» маҳаллалари туташган ҳудуддаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонлари ҳисобидан 210 гектар ер участкасида «Янгиҳаёт» индустриал технопарки ташкил этилади.

 

Технопаркни ташкил этиш бўйича ташкилий комиссия тузилди, унга қуйидагиларни амалга ошириш топширилди:

  • технопарк дирекциясини ташкил этиш;
  • Технопаркнинг бош режаси лойиҳаси ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминлаш;
  • қуйидагилар бўйича чораларни кўриш:

а) Технопаркнинг ташқи муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини барпо этиш дастурини тасдиқлаш ва унинг амалга оширилишини бошлаш;

б) Технопаркни ва унинг фаолиятини замонавий бошқарув тамойиллари асосида ташкил этишга кўмаклашиш учун етакчи халқаро экспертлар ва хорижий мутахассисларни жалб қилиш.

 

Бош режа лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда ташқи ва ички муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини барпо этиш ишларини молиялаштириш манбалари белгиланади.

 

Технопаркни ташкил этиш учун ер майдонлари ажратилиши билан боғлиқ қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш бўйича компенсация тўловлари беш йилгача бўлган даврда бўлиб-бўлиб тўланиши мумкин.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 5.02.2021 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.


Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум