Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
buxgalter.uz да янги:Электрон тижорат иштирокчилари қандай солиқ ставкаларини қўллайдиларЙўриқнома: ижтимоий солиқ суммасини қайтариш учун ариза қандай бериладиОнлайн-НКМ чекида комитентнинг товарини сотиш, бўнак ва тўловни кечиктириш қандай акс эттирилади

Товар белгисини рўйхатдан ўтказиш қоидалари ўзгартирилди

11.10.2021

Рус тилида ўқиш

Адлия вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 1988-4, 08.10.2021 й.) билан Товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгисини рўйхатдан ўтказиш учун талабнома тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

 

Ҳужжат 20.08.2021 йилдаги “Интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий муҳофазаси янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-709-сон Қонунга мувофиқ қабул қилинган.

 

Биринчидан, талабнома берувчининг хоҳишига кўра талабноманинг экспертизаси ваколатли орган томонидан тезкор тартибда, яъни талабнома кўриб чиқишга қабул қилинганлиги тўғрисида қарор чиқарилган кундан эътиборан бир ой мобайнида ўтказилиши билан тўлдирилди. Бунда талабноманинг экспертизасини тезкор тартибда ўтказиш талабнома берувчининг бу ҳақдаги илтимосномасига асосан амалга оширилади. Илтимоснома ваколатли органга талабнома билан бир пайтда ёки у топширилган санадан эътиборан 3 ой давомида тақдим қилиниши керак.

 

Маълумот учун! Ифодаланган белгини экспертизадан ўтказиш Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги томонидан амалга оширилади (“Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида”ги Қонуннинг 15-моддаси).

 

Иккинчидан, белгиланишича, ифодаланган белгининг муҳофазага лаёқатлилик ахборотини излаш расмий экспертиза якунланган кундан бошлаб 10 кун ичида амалга оширилади. Унинг натижалари бўйича ҳисобот тузилади, унда қуйидагилар акс эттирилади:

  • излаш ўтказилган талабнома рақами;
  • талабнома топширилган сана;
  • талабномада кўрсатилган белгининг товар ва хизматларнинг халқаро классификацияси (ТХХК) бўйича синфлари;
  • ахборотни излаш ўтказилган белгининг тасвири;
  • маълумотлар базалари, луғатлар, махсус адабиётлар рўйхати;
  • библиографик маълумотлар кўринишидаги ахборотни излашга алоқадор ҳужжатлар, муайян синфларга ҳаволалар;
  • ахборотни излаш якунланган сана.

 

Белгиланишича, оммага маълум бўлган ҳар қандай маълумотлар ахборот излашнинг ҳажмига киритилиши мумкин.

 

Бошқа ўзгартиш ва қўшимчалар ҳам киритилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 08.10.2021 йилдан кучга кирди.

 

Наргиза Воҳидова.


Валюталар курси

2021-11-29
  • USD:10777.04 (+0.00) сум
  • EUR:12140.34 (+0.00) сум
  • RUB:142.21 (+0.00) сум