Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Юридик шахслар ўзини ўзи банд қилган шахсларга тўловлар бўйича ЖШДС ҳисоботини қандай қайта топширади? Ўзини ўзи банд қилган шахс ортиқча тўланган солиқларни қандай қайтариб олади МҲХСга ўтиш қоидаларида нима ўзгармоқд Soliq иловасида электр энергияси истеъмолини қандай текшириш керак Чек-лист: ташкилот ЙҲҚни бузганлик учун жарима тўғрисидаги қарорни олганда нима қилиш керак Суд ҳужжатлари давлат ижрочиси томонидан ижро этилиши учун нима керак

Тўлов терминалларига МСС-кодлар бириктирилади

26.11.2024

Рус тилида ўқиш

Марказий банк бошқарувининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банк карталарининг чиқарилиши ва муомалада бўлиши қоидалари тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори қабул қилинди (18.11.2024 й. АВ рўйхат рақами 3294-1).

 

Низом «MCC-код» тушунчаси билан тўлдирилмоқда. У савдо ва хизмат кўрсатиш фаолият турини таснифлайди.

 

Банклар тўлов терминалларини техник жиҳатдан мижозга бириктириш пайтида унинг фаолияти туридан келиб чиқиб МCC-кодларини, терминал ва тўлов тури, мижознинг идентификация маълумотлари ва тўлов тизими оператори қоидаларида белгиланган тегишли маълумотларни банк ахборот базасига киритиши лозим.

 

Бунда мижознинг фаолият тури ва тегишли маълумотлари ўзгарган тақдирда, мижоз 3 банк иш кунида хизмат кўрсатувчи банкига тегишли маълумотни тақдим этади ва банк томонидан 1 иш куни мобайнида мижозга бириктирилган терминал маълумотларига тегишли ўзгартиришлар киритилади. 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.11.2024 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев

 


.

Валюталар курси

2025-09-16
  • USD:12344.61 (+0.00) сум
  • EUR:14501.21 (+0.00) сум
  • RUB:149.70 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг