Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Туман (шаҳар) ҳокимларининг бизнесни ривожлантириш бўйича ёрдамчилари бўлади

07.12.2021

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 03.12.2021 йилдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича давлат сиёсатининг устувор йўналишлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

 

2022 йил 1 январдан бошлаб ҳар бир шаҳарча, қишлоқ, овулда, шунингдек, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ҳамда овуллардаги ҳар бир маҳаллада (кейинги ўринларда – маҳаллалар) тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчиси (кейинги ўринларда – ҳоким ёрдамчиси) лавозими таъсис этилади.

 

Қуйидагилар ҳоким ёрдамчисининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгиланди:

  • маҳалладаги ижтимоий-иқтисодий ҳолатни хонадонбай ўрганиш;
  • маҳаллада тадбиркорликни ривожлантиришга туртки берадиган омилларни белгилаш;
  • доимий даромад манбаига эга бўлмаган ва ишсиз аҳолининг, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўргатувчи ўқув марказларига йўналтириш;
  • ишсизларни, биринчи навбатда, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар ва хотин-қизларни бўш (вакант) иш ўринларига жойлаштириш;
  • маҳаллада истиқомат қилувчи аҳолининг оилавий тадбиркорлигини ривожлантириш учун оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида кредитлар олишда кўмаклашиш;
  • кооперация асосида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагини билдирган етакчи тадбиркорларга имтиёзли кредитлар ажратишни ташкил этиш, уларга тадбиркорлик билан мустақил шуғулланиш тажрибасига эга бўлмаган фуқароларни ўз фаолиятини йўлга қўйиши учун уларга бириктириш;
  • аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш, уй шароитида деҳқончилик, чорвачилик, паррандачилик, қуёнчилик, асаларичилик, уруғчилик, кўчатчилик, гулчилик каби фаолият турларини йўлга қўйишга кўмаклашиш ва бошқалар.

 

Ҳоким ёрдамчиси лавозимига Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, ДСҚ, тижорат банклари, иқтисодий ва инвестиция комплексларига кирувчи бошқа идоралар, уларнинг ҳудудий бўлинмаларида бўлим (шўъба) бошлиғидан паст бўлмаган лавозимда ишловчи раҳбар ходимлар, шунингдек, маҳаллий ҳокимликларнинг раҳбар ходимлари тайинланади.

 

Номзодлар тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари бошчилигидаги танлов комиссиялари орқали очиқ танловлар асосида ишга қабул қилинади. Номзодларнинг интилувчанлиги, мақсадга йўналганлиги, қобилияти, тажрибаси кабиларни хусусиятларини инобатга олган ҳолда тадбиркорлар, бошқа соҳа вакиллари, фаол ёшлар, раҳбарлик лавозимида фаолият юритмаётган ходимлар ва олий маълумотга эга бўлмаган фуқаролар ҳам ишга қабул қилиниши мумкин.

 

Вазирликлар, идоралар, тижорат банклари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари раҳбарларига ҳоким ёрдамчилари лавозимига тайинланган ходимларнинг аввалги иш жойидаги лавозимини 2 йилгача муддатга сақлаб қолиш, мазкур даврда ушбу лавозимга бошқа шахсларни муддатли меҳнат шартномаси асосида вақтинча ишга қабул қилиш тавсия этилди.

 

Қуйидагилар ташкил этилади:

  • Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармалари;
  • туман (шаҳар) ҳокимликлари таркибида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш марказлари;
  • Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари шаклида очиладиган Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси.

 

“Янги Ўзбекистон ислоҳотчиси” кўкрак нишони таъсис этилади, ҳоким ёрдамчиси лавозимига тайинланган ҳамда улар фаолиятини самарали ташкил этишга жалб қилинган шахслар у билан тақдирланади. Шунингдек, “Энг намунали маҳалла” ва “Фаол ҳоким ёрдамчиси” каби кўрик танловлар мунтазам ўтказиб борилади.

 

Ҳужжат “Халқ сўзи” газетасида 04.12.2021 йилда эълон қилинган.

 

Эльмира Сиразиева.


Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16