Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
buxgalter.uz да янги:“Тушумлар бўйича ҳисобот”даги янги опция “салбий” ЭҲФ муаммосини ҳал қиладими?Ўсимлик ёғи, кунгабоқар, зиғир ва соя уруғи учун вақтинчалик солиқ имтиёзлари жорий этилади1 майдан тадбиркорларни қўллаб-қувватлашнинг янги чоралари амал қилишни бошлайди

Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати қандай қўллаб-қувватланади

27.02.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 23.02.2021 йилдаги «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг тўқимачилик ва тикув-трикотаж соҳасини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 93-сон қарори қабул қилинди.

 

Низом Президентнинг 16.09.2019 йилдаги «Енгил саноатни янада ривожлантириш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4453-сон қарори ҳамда Президентнинг 5.05.2020 йилдаги «Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5989-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар белгиланди:

  • Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби;
  • тўқимачилик ва тикув-трикотаж соҳасидаги ташкилотларга Жамғармадан маблағ ажратиш тартиби;
  • Жамғарма даромадлари ва харажатлари сметаларини тузиш тартиби;
  • Жамғарма маблағларидан фойдаланиш юзасидан ҳисоб, ҳисобот ва назорат.

 

Жамғарма юридик шахс ҳисобланмайди ва унинг маблағлари хизмат кўрсатувчи банкда очилган тегишли ҳисобварақда жамланади.

 

 Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:

  • Ўзбекистон божхона чегараси орқали пахта ип-калавасини олиб чиқишда (ҳар бир кг учун) қуйидаги миқдорларда ундириладиган йиғимларнинг 75%и ҳажмдаги тушумлар:
    • 1.01.2021 йилдан – 0,01 АҚШ доллари;
    • 1.01.2022 йилдан – 0,05 АҚШ доллари;
    • 1.01.2023 йилдан – 0,1 АҚШ доллари;
    • 1.01.2025 йилдан – 0,2 АҚШ доллари.
  • қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

 

Жамғарманинг маблағларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:

  • тўқимачилик ва тикув-трикотаж тармоқлари ташкилотларида халқаро стандартларни жорий этиш, тайёр маҳсулотларни ташқи бозорлар талабларини ҳисобга олган ҳолда сертификатлаш бўйича тадбирларни молиялаштириш;
  • соҳа ташкилотларининг халқаро кўргазмалар ва ярмаркаларда иштирок этиш, миллий брендларни яратиш ва илгари суриш билан боғлиқ харажатларини қоплаш;
  • илмий-тадқиқот ва инновацион лойиҳаларни амалга ошириш, кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, жумладан уларни хорижга ўқиш учун юбориш;
  • «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, унинг ижро этувчи аппарати ходимларини сақлаш ва моддий рағбатлантириш,
  • хорижий ваколатхоналарини сақлаш ва хорижий мутахассисларни жалб этиш харажатларини компенсация қилиш;
  • «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси аъзолари умумий йиғилишининг қарори билан белгиланган ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа мақсадлар.

 

Соҳа ташкилотларига Жамғармадан маблағ ажратиш тасдиқланган схемага мувофиқ амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.02.2021 йилдан кучга кирди.

 

Наргиза Воҳидова.