Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
E-ijara тизимида ижара шартномаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳномага ўзгартиришлар киритишСентябрь ойида қандай статистика ҳисоботларини топшириш керак Импорт қилишда воситачида қандай солиқ оқибатлари юзага келади Мажбурий рақамли маркировкаланиши керак бўлган товарларга ЭҲФ қандай расмийлаштирилади Ишончнома қандай тайёрланади

Турфирмалар янги имтиёз олди

28.05.2018

Рус тилида ўқиш

 

Туристларни ташиш учун мўлжалланган, сиғими 9 кишидан ортиқ бўлган янги транспортдан Республика йўл жамғармасига 2022 йил 1 январгача йиғим ундирилмайди. Бу Президентнинг 24.05.2018 йилдаги ПФ–5447-сон Фармонида назарда тутилган.

 

Илгари имтиёз қуйидаги тарзда берилар эди: йиғим ставкаси транспорт воситалари сотиб олиш қийматининг 3%и миқдорида этиб белгиланган эди (2.12.2016 йилдаги ПФ–4861-сон Фармонга қаранг). Бу ўша пайт амал қилган умумий ставкага мос келар, бироқ у гипотетик оширилганда туризм корхоналари устунликка эга бўлардилар (3% тўлашда давом этган бўлар эдилар – таҳр.).

 

Янги тартибга биноан туризм фаолияти субъектлари ўзлари сотиб олган, мамлакатимизга олиб кирилаётган, туристларни ташиш учун мўлжалланган, сиғими 9 кишидан ортиқ бўлган янги транспорт воситаларини ИИВ органларида рўйхатдан ўтказишда 1.01.2022 йилгача Республика йўл жамғармасига умуман йиғим тўламайдилар.  

 

Эслатиб ўтамиз, олиб кирилаётган 8 ва ундан ортиқ кишини (ҳайдовчи билан биргаликда) ташишга мўлжалланган туризм тоифасига оид транспорт воситалари худди шу давргача божхона тўловларини тўлашдан озод этилган, божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно (3.02.2018 йилдаги ПФ–5326-сон Фармонга қаранг).

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 25.05.2018 йилдан кучга кирди. 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида яқин орада танишиш мумкин.

 

Олег Заманов.


 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

.

Валюталар курси

2025-09-03
  • USD:12422.90 (+0.00) сум
  • EUR:14457.77 (+0.00) сум
  • RUB:154.30 (+0.00) сум