Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
buxgalter.uz да янги:НКТ чекидаги хато қандай тузатилади2022 йил декабрда нималар ўзгарадиМасофадан туриб ўрнатиладиган дастурий маҳсулот импортида юзага келадиган солиқ оқибатлари

Учувчисиз учадиган аппаратларни кимлар олиб кириши мумкин

17.11.2022

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 15.11.2022 йилдаги “Ўзбекистон Республикасида учувчисиз учадиган аппаратлардан фойдаланишни тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 658-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжатга мувофиқ республика ҳудудида учувчисиз учадиган аппаратлар, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт дисмларининг белгиланган тартибда мажбурий декларация қилинадиган транзитидан ташқари қонунга хилоф равишда олиб кириш, сотиш, сотиб олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш тақиқланади.

 

Шу билан бирга қуйидаги субъектлар томонидан уларни (ва бутловчи қисмларини) олиб кириш,сотиш, сотиб олиш, сақлаш ёки фойдаланиш бундан мустасно:

  • Туризм ва маданий мерос вазирлиги; 
  • Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг “Геоинновация маркази” ДУК; 
  • “Чорвоқ” эркин туристик зонаси дирекцияси; 
  • ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси.  

 

Маълумот учун: амалдаги қонунчилик билан қуйидаги ҳаракатлар учун жиноий жавобгарлик белгиланган:

  • Учувчисиз учадиган аппаратларни, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш;
  • Учувчисиз учадиган аппаратларни сақлаш, улардан фойдаланиш ёки уларни бошқа шахсларга бериш тартибини бузиш, шунингдек улардан бошқа мақсадларда фойдаланиш.

 

Шунингдек, қарорга мувофиқ:

  • вазирлик, идоралар ва хўжалик субъектларига Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорлари асосида учувчисиз учадиган аппаратларни ва уларнинг бутловчи қисмларини олиб кириш, сотиш, сотиб олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланишга рухсат берилиши мумкин;
  • республиканинг туризм салоҳияти тўғрисида фото ва видеоматериаллар тайёрлаш учун хорижий ижодий гуруҳларга учувчисиз учадиган аппаратларни республика ҳудудига вақтинча олиб кириш, сақлаш ва улардан фойдаланиш учун рухсатнома Туризм ва маданий мерос вазирлигининг илтимосномасига асосан Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги томонидан берилади.

 

Ҳужжат билан қуйидаги Низомлар тасдиқланмоқда:

  • Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва давлат авиациясида учувчисиз учадиган аппаратлардан фойдаланиш ва уларни сақлаш тартиби тўғрисидаги; 
  • Учувчисиз учадиган аппаратларни вақтинча олиб кириш, сақлаш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида улардан фойдаланиш учун илтимоснома бериш тартиби тўғрисидаги;
  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аэросуратга олиш ишларини ҳаво кемаларидан фойдаланган ҳолда амалга ошириш тўғрисидаги.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.11.2022 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.