Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг функциялари кенгайтирилди

21.04.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг 19.07.2017 йилдаги «Ўрмон хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 530-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (14.04.2021 йилдаги 215-сон ВМҚ).

 

Ҳужжат Президентнинг 20.03.2019 йилдаги «Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4247-сон ҳамда 21.01.2021 йилдаги «Ўрмон хўжалиги соҳасида илм-фанни ривожлантириш ва илмий-тадқиқот ишларини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4960-сон қарорларига мувофиқ қабул қилинган.

 

Қуйидаги ҳужжатларга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди:

  • Вазирлар Маҳкамасининг 19.07.2017 йилдаги 530-сон қарори;
  • Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тўғрисида низом;
  • Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси ва вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармалари тўғрисида намунавий низом;
  • Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Давлат қўриқхоналари, миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликлари бошқармаси тўғрисида низом;
  • Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институтининг тузилмаси;
  • Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти тўғрисида низом;
  • Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом;
  • Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси  ва унинг тизимига кирувчи ташкилотлар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида низом.

 

Биринчидан, Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тўғрисида низомга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга мувофиқ қуйидаги ташкилотлар Қўмитанинг ягона тизимини ташкил этади:

  • Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси, вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармалари;
  • Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти;
  • Миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликлари бошқармаси;
  • «Ўрмонлойиҳа» лойиҳалаш институти;
  • Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш илмий-ишлаб чиқариш маркази;
  • «Ўрмонқурилиш» ДУК;
  • «Ўрмонтехносервис» ДУК;
  • Ўрмон хўжалиги техникуми ва Қўмита тизимига кирувчи бошқа ташкилотлар.

 

Иккинчидан, Қўмитанинг республикада чўлланишнинг олдини олиш, ўрмонларни қайта тиклаш ва иҳота ўрмонларни кўпайтириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, тоғ ён бағирлари, жарликлар ва ташландиқ ерларда эрозияга қарши дарахтзорлар барпо этиш ишлари бажарилишини ташкил қилиш соҳасидаги функциялари тўлдирилди. Хусусан, энди Қўмитанинг функцияларига қуйидагилар ҳам киритилди: 

  • республикада чўлланишнинг олдини олиш, ўрмонларни қайта тиклаш ва иҳота ўрмонларни кўпайтириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
  • Ўзбекистоннинг чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш бўйича халқаро мажбуриятларини бажариш;
  • чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш масалалари бўйича халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан самарали ўзаро ҳамкорликни таъминлаш;
  • Ўзбекистонда чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш бўйича дастур ва лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этадиган вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ишларини мувофиқлаштириш;
  • Қаттиқ қурғоқчиликни бошдан кечираётган ва (ёки) чўлга айланиб бораётган мамлакатларда, айниқса, Африкада чўлга айланиб боришга қарши кураш бўйича БМТ Конвенцияси талабларини бажариш доирасида Ўзбекистон Республикасининг миллий ваколатли органи вазифасини амалга ошириш.

 

Учинчидан, Қўмитанинг ҳуқуқларига ўзгартиришлар киритилди. Энди Қўмита ўрмон фонди ҳудудларида содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома ёки далолатномалар тузиш, ҳуқуқбузарликларга нисбатан жарималар (илгари – табиат боғларида жарималар ва санкциялар) қўллаш ҳуқуқига ҳам эга бўлади.

 

Бошқа ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам киритилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 15.04.2021 йилдан кучга кирди.

 
Наргиза Вохидова.


Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум