Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Етказиб берувчи «картотекада» бўлса, харидор томонидан тўланган ҚҚСни ҳисобга олиш мумкинми 2026 йилда норезидентларнинг дивидендларига солиқ солишнинг янги тартиби ҳақида нималарни билиш керак 2026 йил январь ойи учун ЖШДС ва ШЖБПҲга бадалларни қандай ҳисоблаш мумкин 2026 йил январь ойи учун ЖШДС ва ШЖБПҲга бадалларни қандай ҳисоблаш мумкин

Уруш қатнашчиларига 18 млн сўмдан берилади

03.05.2023

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 2.05.2023 йилдаги “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги Фармон имзоланди.

 

9 май – Хотира ва қадрлаш куни кенг нишонланиши, Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган аждодларимиз хотирасини абадийлаштириш, фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 78 йиллиги муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 18 млн сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти белгиланди.

 

Бугун ҳам фахрийлар сафимизда туриб, Ватанимизнинг обрў-эътиборини юксалтиришга, ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялашга салмоқли ҳисса қўшмоқдалар.

 

Мукофотлаш билан боғлиқ бўлган сарф-харажатлар республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

 

Ҳужжат “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинган ва 2.05.2023 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.