Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизматлари фаолияти кучайтирилади

18.03.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 16.03.2021 йилдаги «Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати фаолияти янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги 136-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжатга мувофиқ қуйидаги ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилди:

  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ўсимликлар карантинидаги зарарли организмлардан ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низом (29.01.2018 йилдаги 65-сон ВМҚ билан тасдиқланган) (кейинги ўринларда − Низом);
  • Ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотлар учун фитосанитар сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низом (29.01.2018 йилдаги 65-сон ВМҚ билан тасдиқланган);
  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси тўғрисидаги низом (31.01.2018 йилдаги 68-сон ВМҚ билан тасдиқланган);
  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекциясининг Ўсимликлар карантини тизимини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом (31.01.2018 йилдаги 68-сон ВМҚ билан тасдиқланган).

 

Биринчидан, аниқлаштирилишича, ўсимликлар карантини бўйича давлат инспекторлари республикага автомобиль, дарё ва ҳаво транспорти ҳамда темир йўл вагонлари ва контейнерлари (илгари – автомобиль, дарё ва ҳаво транспорти воситалари) орқали олиб кирилаётган ўсимлик карантини назоратидаги маҳсулотларни ҳамда почта жўнатмаларини қабул қилиб олишда бевосита иштирок этадилар. Бунда ушбу транспорт воситалари ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотлардан бўшатилганидан кейин транспорт эгалари томонидан, юк олиб бориш мўлжалланган жойда эса юкни қабул қилиб олувчи томонидан тозаланиши лозим (23-б.).

 

Мазкур ўзгартиришлар 1.04.2021 йилдан кучга киради.

 

Иккинчидан, Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган ва унинг ташқарисига олиб чиқиладиган ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотлар рўйхатига (Низомга 1-илова) ўзгартиришлар киритилди.

 

Ўзгартиришлар «Ўсимликлар карантини тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.10.2020 йилдаги «Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4861-сон қарорига мувофиқ киритилган.

 

Бошқа ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам киритилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.03.2021 йилдан кучга кирди.



                                                                                                                 Наргиза Во
ҳидова.

 


Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16