Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Молия вазирлиги МҲХС асосида Ҳисоб сиёсати бўйича услубий тавсияларни эълон қилдиАгар қоғоз шаклидаги ҳисобварақ-фактуралар ўзини намоён қилган бўлса, нима қилиш лозим?“Фаолият тўғрисида маълумотлар”ни топшириш зарурми?

Ўзбекистон 1973 йилдаги Киото конвенциясига қўшилди

23.12.2020

Рус тилида ўқиш

 

Бу 2020 йил 21 декабрдаги ЎРҚ-654-сон Қонунда назарда тутилган.

 

Эслатиб ўтамиз, Божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш ва уйғунлаштириш тўғрисидаги халқаро конвенция (Киото конвенцияси) 1973 йил 18 майда имзоланган ва 1974 йил 25 сентябрда кучга кирган. Ҳозирги пайтда ҳужжат 1999 йил 26 июндаги Баённома таҳририда амал қилади.

 

Киото конвенцияси қуйидаги қисмлардан иборат:

а) асосий қисм, унда қуйидагилар тартибга солинган:

  • конвенцияни бошқариш механизмлари – Бошқарув қўмитасини шакллантириш, фаолиятни амалга ошириш тартиби, шунингдек ваколатлари;
  • аҳдлашувчи томонларнинг ҳуқуқий мақоми – ратификация қилиш, конвенцияни қўллаш, иловаларни ва қўшимча шартларни қабул қилиш, қоидаларга амал қилиш, низоларни ҳал этиш тартиби;
  • конвенциянинг кучга кириши ва унинг рўйхатдан ўтказилишига боғлиқ бўлган, шунингдек депозитарийга тааллуқли жиҳатлар;

б) Бош илова, унда божхона расмийлаштируви таомили ва бошқа тартиб-таомиллар, божлар, солиқлар, таъминот (гаров, кафолат), божхона назорати қўлланилиши, божхона органининг қарорлари қабул қилиниши ва улар устидан шикоят қилиш тартиби;

в) 10 та махсус илова, улар «А» дан «К» гача бўлган лотин ҳарфлари билан белгиланган. Иловаларда қуйидагилар батафсил ёритилган: товарларнинг божхона ҳудудига келиши, импорт, экспорт, божхона омборлари ва эркин зоналар, транзит, қайта ишлаш, вақтинча олиб киришга рухсат бериш, ҳуқуқбузарликлар, махсус тартиб-таомиллар, товарларнинг келиб чиқиши.

 

Ҳар бир иловада директивалар берилган, уларнинг матни аҳдлашувчи томонлар учун мажбурий ҳисобланмайди.

 

Бу – муҳим! Ўзбекистон Киото конвенциясининг барча иловалари ва бобларини қабул қилади, «Е» Махсус иловасининг 3-боби (Товарларни каботаж ташиш) бундан мустасно.

 

Қонун «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган ва 22.12.2020 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.