Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
«Халқ банки» сайти орқали ШЖБПҲ бўйича ҳисобот қандай топширилади Кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқини ўтказишни расмийлаштириш ва солиқ оқибатлари«Asl Belgisi» тизимидаги номувофиқликлар: маркировкаланган маҳсулотлар билан ишлашда нималарни ҳисобга олиш керакХодим қариндошининг вафоти муносабати билан қандай ёрдам олиши мумкин Норезидентларнинг даромадларидан тўлов манбаида фойда солиғини тўлаш Фойда солиғи ҳисоб-китобида бошқа даромадларни қандай акс эттириш мумкин

Ўзбекистон бир қатор халқаро ҳужжатларни ратификация қилди

03.10.2018

Рус тилида ўқиш

 

Тегишли қонунлар (2.10.2018 йилдаги ЎРҚ–491, ЎРҚ–492 ва ЎРҚ–493-сон) «Халқ сўзи» газетасида эълон қилинди.

 

Ўзбекистон ратификация қилган халқаро ҳужжатлар сирасида:

 

  • Париж битими (Париж, 2015 йил 12 декабрь). Унда аъзо давлатларнинг иқлимдаги глобал салбий ўзгаришларга қарши курашиш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатлари қайд этилган. Битимда ердаги ўртача ҳарорат ошишига йўл қўймаслик (саноат ривожлангунгача бўлган давр билан солиштирганда 2˚С дан паст, имкон қадар – 1,5˚С дан юқори эмас), парник газлари чиқаришни чеклаш ва иқлимдаги ўзгариш оқибатларига қарши курашишда молиявий маблағларни консолидациялаш назарда тутилган.  

 

  • Ислом мамлакатларининг стандартлар ва метрология институти Устави ва Тартиб-қоидалари. Ислом мамлакатларининг стандартлар ва метрология институти (The Standards and Metrology Institute for the Islamic Countries, SMIIC) мақоми ва фаолиятининг асосий жиҳатларини белгиловчи асосий ҳужжатлардир. Ушбу орган Ислом ҳамкорлик ташкилоти доирасида фаолият юритади, ИҲТга аъзо давлатлар ўртасида савдо ҳамкорлигини ривожлантириш учун янги стандартларни ишлаб чиқиш ва амалдагиларни улар ўртасида келишиш бўйича иш юритади.

 

  • Ислом ҳамкорлик ташкилоти Уставига киритилган тузатиш (Абиджан, 2017 йил 10–11 июль).  

 

Эслатиб ўтамиз, халқаро шартномаларни ратификация қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари Олий Мажлис Сенатининг ўтган 16-нчи ялпи мажлиси дастурига киритилган эди. Унда Парламентнинг юқори палатаси 14 та қонунни тасдиқлади (батафсил қаранг). Айни пайтда «Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати кунини белгилаш тўғрисида»ги Қонун ҳам эълон қилинди (бу ерга қаранг).

 

Олег Заманов.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

.

Валюталар курси

2025-05-01
  • USD:12920.16 (+0.00) сум
  • EUR:14681.18 (+0.00) сум
  • RUB:158.61 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2025, 29 апрель№ 17