Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ўзбекистон фуқаролигини олиш учун янги талаблар жорий этилмоқда

23.03.2020

Рус тилида ўқиш

 

«Фуқаролик тўғрисида» Қонуннинг янги таҳрири эълон қилинди (13.03.2020 йилдаги ЎРҚ-610-сон Қонунга қаранг). Қонун ярим йил ўтгач, бироқ айрим нормалари олдинроқ кучга киради.

 

Хусусан, 2020 йил 1 апрелдан 1995 йил 1 январга қадар Ўзбекистон ҳудудига кириб келган ва доимий пропискадан ўтган, чет давлат фуқаролигини қабул қилмаган ҳамда ушбу Қонун кучга киргунига қадар фуқаролиги бўлмаган шахсга Ўзбекистонда яшаш гувоҳномаси асосида яшаб турган шахс истак билдирган тақдирда, Ўзбекистоннинг фуқароси деб тан олинади. Ота-онаси (ёлғиз отаси ёки онаси) Ўзбекистоннинг фуқароcи деб тан олинган бола ҳам шу асосларга кўра Ўзбекистон Республикасининг фуқароси деб тан олинади.

 

Бунинг учун доимий яшаш жойидаги ички ишлар органига ариза топширилади, унга сўровнома, яшаш гувоҳномаси, никоҳ тузилганлиги ёки никоҳ бекор қилинганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, аризачининг ФИО ўзгарганлиги ҳақидаги маълумотнома (ўзгаришлар мавжуд бўлса), давлат божи (2 БҲМ) тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжат илова қилинади.

 

Ҳужжатлар топширилган кундан эътиборан 3 ой мобайнида кўриб чиқилади. Юқорида санаб ўтилган асосларнинг барчаси тасдиқланса, ички ишлар ҳудудий бошқармалари бошлиқлари томонидан тасдиқланиб, ИИВ билан келишилган хулосага асосан фуқароликни олади.

Эслатиб ўтамиз, бундай тартиб жорий этилиши лозимлиги Президент томонидан кўрсатиб ўтилган эди. 24 январь куни Олий Мажлисга Мурожаатномасида давлатимиз раҳбари бу 50 минг ватандошимизнинг муаммолари ҳал этилишини таъкидлади.

 

Бошқа ўзгартиришлар қаторида қуйидагилар ҳам бор:

  • Ўзбекистон фуқаролигини олиш учун қўшимча талаблар киритилди – тирикчиликнинг қонуний манбаига эга бўлиш, Конституцияга риоя этиш мажбуриятини ўз зиммасига олиш ҳамда давлат тилини мулоқот қилиш учун зарур даражада билиш (давлат тилини билиш даражасини аниқлаш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади). Ватандошларга фуқароликни расмийлаштиришнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилмоқда;

 

  • Ўзбекистоннинг фуқаролигини бир мартадан ортиқ тиклашга йўл қўйилмайди. Шахс чет давлатнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик органларига, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига хизматга кирганлиги оқибатида, ёки чет давлатнинг фойдасини кўзлаб фаолият кўрсатган ҳолда ёки тинчлик ва хавфсизликка қарши жиноятлар содир этиш йўли билан жамият ҳамда давлат манфаатларига жиддий зарар етказганлиги туфайли фуқароликни йўқотган бўлса, унинг фуқаролиги тикланмайди;

 

  • хорижда доимий яшовчи шахс мамлакатимиз фуқаролигини йўқотмаслик мақсадида консуллик ҳисобига туриши лозим бўлган муддат 3 йилдан 7 йилгача узайтирилади;

 

  • фуқароликни йўқотиш бўйича янги асос жорий этилмоқда – шахс чет давлатнинг фуқаролигини туғилганлик бўйича ёхуд чет давлат фуқароси бўлган отасининг ёки онасининг фуқаролиги асосида, вояга етмаган ёшида олган бўлса ва 21 ёшга тўлгунига қадар чет давлат фуқаролигидан чиқишни расмийлаштирмаганда;

 

  • Президент ҳузуридаги Фуқаролик масалалари комиссияси мақоми тартибга солинди – уни ташкил этиш, тартиби белгиланди, асосий вазифалари санаб ўтилди ва ҳуқуқлари кўрсатиб берилди, ишини ташкил этиш ва қарорлар қабул қилиш тартиби белгиланди;

 

  • тартиб-таомиллар автоматлаштирилади – фуқароликка қабул қилиш, тиклаш ва ундан чиқиш билан боғлиқ масалалар ваколатли органлар томонидан Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги масалалари бўйича Идоралараро маълумотлар базаси орқали ахборот алмашиш йўли билан ҳал этилади. Бу вақтдаги йўқотишларни камайтиради ва қоғозбозликка чек қўяди.

 

 Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 15.09.2020 йилдан кучга киради.

 

Олег Заманов.


Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16