Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК қайта ташкил этилади

29.11.2018

Рус тилида ўқиш

 

Бу Президентнинг 27.11.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг фуқаро авиациясини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонида назарда тутилган. Ҳужжат иловаларсиз ЎзАда жойлаштирилган.



Компанияни қайта ташкил этиш:

  • «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК дирекциясининг, шунингдек, «Учиш мажмуаси», «Ҳаво алоқалари бош агентлиги» ва «Ўзавиатехтаъминот» моддий-техник таъминот мажмуаси» ДУК негизида «Uzbekistan Airways» АЖни ташкил этиш (акциядорлик жамиятларининг вазифалари қуйидаги жадвалда кўрсатилган);
  • «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК таркибига кирадиган давлат унитар корхоналарини (тасдиқланган рўйхатга мувофиқ) масъулияти чекланган жамиятларга айлантириш;
  • «Махсус авиация ишлари авиакомпанияси» ДУК негизида «Uzbekistan Helicopters» МЧЖни ташкил этиш;
  • «Ўзаэронавигация» маркази» ДКни Вазирлар Маҳкамаси ихтиёрига ўтказиш орқали амалга оширилади. 


Асосий вазифалари

«Uzbekistan Airways» АЖ

«Uzbekistan Airports» АЖ

парвозларнинг янги йўналишларини ўзлаштирган ва географиясини кенгайтирган ҳолда ҳаво кемалари паркидан самарали фойдаланиш

аэропортларни узоқ муддатли ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш

ишлаб чиқариш жараёнларини бошқаришнинг замонавий тизимлари ва технологияларини жорий этиш, шунингдек, авиапаркни модернизациялаш, технологик қайта жиҳозлаш ва янгилаш

аэропортлар инфратузилмасини такомиллаштириш учун, шу жумладан, аэропортларни бошқариш соҳасида давлат-хусусий шериклик ва етакчи халқаро компаниялар билан ҳамкорлик қилиш механизмларидан фойдаланган ҳолда инвестициялар жалб қилиш

ҳаво кемалари бортида йўловчиларга кўрсатиладиган сервис хизматлари, шу жумладан, хорижий авиакомпанияларнинг авиация техникасига техник хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлаш ишлари сифатини ошириш

авиаташувчилар йўловчиларига аэропортларда юқори даражада хизмат кўрсатилишини таъминлаш, улар учун зарур барча қулай шарт-шароитларни яратиш

компаниянинг рақобатбардошлигини таъминлаш мақсадида йўловчилар, юклар, почта ва багаж ташиш соҳасида мослашувчан тариф сиёсатини олиб бориш

аэропортлар тегишли хизматларининг самарали фаолиятини таъминлаш, йўловчилар, юклар, почта ва багажга хизмат кўрсатиш жараёнини мақбуллаштириш

энг аввало, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни, шу жумладан, акциялар ва корпоратив облигациялар чиқариш орқали жалб қилиш

аэродромларни парвозларга ўз вақтида ва сифатли тайёрлаш, парвозларнинг мунтазамлиги ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича тадбирларни амалга ошириш, аэродромларни сақлаш ва таъмирлашнинг замонавий усулларини жорий этиш

парвозларни амалга оширишда юқори даражадаги хавфсизликни, шунингдек, ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш сифатини таъминлаш

ҳаво кемаларига ёқилғи қуйиш ва хизмат кўрсатиш учун фойдаланиладиган ёқилғи ва бошқа ёқилғи-мойлаш материалларини узлуксиз таъминлаш, шунингдек, уларнинг сифатини қатъий назорат қилиш

парвозларни амалга оширишда юқори даражадаги хавфсизликни, шунингдек, ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш сифатини таъминлаш

 

логистика соҳасида сифатли хизмат кўрсатиш учун инфратузилмани такомиллаштириш ва қулай шарт-шароитлар яратиш

аэропортларда савдо, овқатланиш, йўловчиларга банк ва бошқа хизматлар кўрсатувчи замонавий объектлар тармоғини, шу жумладан, давлат-хусусий шериклик шартлари асосида кенгайтириш

 

Тузиладиган хўжалик жамиятлари ижро этувчи органларининг аъзолари етакчи авиакомпанияларда катта тажрибага ҳамда корпоратив бошқарув, менежмент ва молия соҳасида зарур малакага эга бўлган мутахассислар, ш.ж. хорижий фуқаролар орасидан танлаб олинади.

 

2020 йилдан бошлаб ушбу жамиятларнинг молиявий ҳисоботи халқаро стандартлар асосида шакллантирилади, етакчи халқаро аудиторлик ташкилотларини жалб қилган ҳолда йиллик мустақил ташқи аудитдан ўтказилиши лозим.

 

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК ва унинг таркибига кирадиган корхоналарга берилган имтиёзлар ва преференциялар янгидан тузиладиган хўжалик жамиятларига татбиқ этилади. Қайта ташкил этиладиган ва тузиладиган корхоналарнинг автотранспорт воситалари, кўчмас мулкига оид кадастр ҳужжатлари, шунингдек таъсис ҳужжатларига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар рўйхатга олиниши йиғимлар ва божлар ундирмасдан амалга оширилади.

 

Бундан ташқари, резидент авиакомпаниялар мамлакатимизга олиб кириладиган:

  • самолётлар (ТИФ ТН бўйича коди: 8802, 8803 ва 8805), ш.ж. олиб кирилган вақтда ишлаб чиқарилганига 10 йилдан ошмаган самолётлар;
  • жаҳон брендларининг йўловчиларга хизмат кўрсатиш учунгина фойдаланиладиган сервис инвентари ва алкоголь ичимликлари учун 2023 йил 1 январгача бўлган муддатда божхона тўловлари тўлашдан озод этилди (божхона расмийлаштируви учун ундириладиган тўловлар бундан мустасно).

 

 

Олег Заманов.




 

Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум