Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ўзбекистон миллий университетида таэквондо факультети очилади

20.11.2017

 

Президентнинг 16.11.2017 йилдаги қарори билан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети таркибида “Таэквондо ва спорт фаолияти” факультетини ташкил этиш назарда тутилмоқда. Ҳужжат ЎзАда эълон қилинган.

 

Факультет таэквондо WTF (WTF – Бутунжаҳон таэквондо федерацияси, таҳр. изоҳи) спорт турини янада ривожлантириш, шунингдек юқори малакали кадрлар ва спортчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида ташкил этилмоқда.

2018/2019 ўқув йилидан бошлаб, университетда “таэквондо” ва “спорт тадбирларини ташкил этиш” таълим йўналишлари бўйича қабул квоталарини очилади.

 

Қуйидагилар факультетнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

  • таэквондо спорт турини ўқитиш ва амалий тайёрлаш услубларини ўзлаштирган юқори малакали кадрлар тайёрлаш; 
  • юқори даражага эга бўлган хорижий ва мамлакатимизнинг малакали амалиётчи мутахассислари ва тренерларини таълим жараёнига жалб этиш; 
  • иқтидорли ёш спортчиларни аниқлаш; профессионал спортчилар тайёрлаш учун замонавий ўқитиш дастурлари ишлаб чиқиш ва бошқалар. 

2 ой муддатда факультетни малакали мутахассислар ва профессор-ўқитувчилар билан таъминлаш, ихтисослик фанлари бўйича ўқув-методик адабиётлар яратиш ва ўқув дастурларини ишлаб чиқиш, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва молиялаштириш бўйича Ҳукуматнинг тегишли қарори қабул қилинади. 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  

 

Ленара Хикматова.


 

Валюталар курси

2024-04-16
  • USD:12654.57 (+0.00) сум
  • EUR:13483.44 (+0.00) сум
  • RUB:135.26 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16