Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ўзбекистон Туркий инвестиция жамғармаси тўғрисидаги битимни ратификация қилди

07.11.2023

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 01.11.2023 йилдаги «Туркий инвестиция жамғармасини таъсис этиш тўғрисидаги Битимни (Анқара, 2023 йил 16 март) ратификация қилиш ҳақида»ги ЎРҚ-875-сон Қонун имзоланди.


Белгиланишича, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг маблағлари Ўзбекистоннинг Туркий инвестиция жамғармасидаги улушини Туркий инвестиция жамғармасини (ТИЖ) таъсис этиш тўғрисидаги Битимда назарда тутилган муддатларда шакллантириш, шу жумладан унинг бошланғич капиталидаги 2 000та акцияга обуна бўлиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш манбаи ҳисобланади.

 

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Жамғармани таъсис этиш тўғрисидаги Битимнинг бажарилиши учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.

 

Туркий инвестиция жамғармаси Туркий давлатлар ташкилоти аъзолари: Озарбайжон, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон томонидан ташкил этилган. Унинг устав капитали 500 млн долларни ташкил этади.

 

Ўзбекистоннинг ТИЖда иштирок этиши иқтисодиётнинг устувор лойиҳаларига инвестициялар оқимини оширишга, шунингдек ТДТга аъзо давлатлар билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлашга кўмаклашади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 02.11.2023 йилдан кучга кирди.

 

 Лола Абдуазимова.

 


Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум