Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2025 йилда фармацевтика маҳсулотларини ҳисобга олиш қоидаларида нималар ўзгарди Иш қидириш даврида ўртача ойлик иш ҳақи қандай ҳисоб-китоб қилинади Дивидендлар тўловлари ҳисобига асосий воситаларни бериш қандай ҳисобга олинади Дивидендлар тўловлари ҳисобига асосий воситаларни бериш қандай ҳисобга олинади

Ўзбекистон Вақтинча олиб кириш тўғрисидаги конвенцияга қўшилди

25.04.2020

Рус тилида ўқиш

 

Президент 2020 йил 24 апрелда ПҚ-4694-сон тегишли қарорни имзолади.

 

Ўзбекистон Вақтинча олиб кириш тўғрисидаги конвенцияга (Истанбул, 1990 йил 26 июнь) қўшилиб, унинг қуйидаги иловаларини қабул қилмоқда:

  • А-илова. «Вақтинча олиб кириш ҳужжатлари тўғрисида (А.Т.А карнетлари ва C.P.D карнетлари)»;
  • В.1-илова «Кўргазмалар, ярмаркалар, конференциялар ёки шу каби тадбирларда намойиш қилиш ёхуд фойдаланиш учун товарлар тўғрисида»;
  • В.2-илова «Профессионал асбоб-ускуна тўғрисида»;
  • В.3-илова «Тижорат операцияси муносабати билан олиб кирилган контейнерлар, поддонлар, ўрамлар, намуналар ва бошқа товарлар тўғрисида»;
  • В.5-илова «Таълим, илмий ёки маданий мақсадларда олиб кирилган товарлар тўғрисида»;
  • В.6-илова «Саёҳатчиларнинг шахсий буюмлари ва спорт мақсадларида олиб кирилган юкларга тегишли илова».

 

Шуни қайд этиб ўтамизки, конвенция олиб кириш божлари ва йиғимларини тўлашдан шартли равишда озод қилган ҳамда иқтисодий тусдаги импортга нисбатан тақиқ ёки чекловларни қўлламаган ҳолда айрим товарлар ва транспорт воситаларини божхона ҳудудига олиб киришни тартибга солади. 

 

Ўзбекистон томонидан масъул бўлган ваколатли орган – Давлат божхона қўмитаси. Идора 2 ой муддатда конвенцияни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаши шарт. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вақтинча олиб кириш тўғрисидаги ҳужжатларни беради ва вақтинча олиб кириш шартлари бузилган тақдирда божхона тўловлари тўланишини кафолатлайди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 24.04.2020 йилдан кучга кирган.

 

Олег Заманов.