Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ўзбекистонда кўкаламзорлаштириш бўйича кенг кўламли ишлар режалаштирилган

27.11.2023

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 23.11.2023 йилдаги «Республикада яшиллик даражасини янада ошириш, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини изчил амалга ошириш орқали экологик барқарорликни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-199-сон Фармони қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар белгиланди:

  • Давлат бюджетидан ҳар йили ажратиладиган маблағларнинг камида 50 фоизи «яшил боғлар» ва «яшил жамоат парклари»ни ташкил қилиш учун «Очиқ бюджет» ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган «Менинг боғим» лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтирилади. Бунда:

– аҳоли ташаббуси билан «яшил боғлар» ва «яшил жамоат парклари»ни ташкил қилиш бўйича майдон манзили ва расмлари кўрсатилган ҳолда қиймати 250 млн сўмдан ошмаган ташаббус билдирилади;

– «Менинг боғим» лойиҳаларини шакллантириш ва уларга овоз бериш жараёни ҳар йили январь-февраль ойларида ўтказилади;

  • Давлат бюджетидан ҳар йили ажратиладиган маблағлар мамлакатнинг манзилли кўкаламзорлаштириш инвестиция дастури орқали ҳар бир ҳудудда дендрарийлар, дендрология ва ботаника боғларини ташкил қилиш, шаҳар ва туманларни «яшил белбоғ»лар билан ўраб олиш, 5 гектардан кам бўлмаган йирик боғларни барпо этиш, трансчегаравий гармсел шамоллари ва чанг-қум бўронлари таъсирини камайтириш учун «яшил қалқон» ташкил қилишга йўналтирилади;
  • суверен «яшил облигациялар», «барқарор ривожланиш облигациялари»ни чиқариш, углерод савдоси тизимини (carbon trading system) йўлга қўйиш ҳисобига молиялаштиришга рухсат берилади.

 

2024 йилда ўрмон фондининг 1,5 минг гектар ер майдонларида касаначилик асосида кўчат етиштириш учун:

  • ўрмон фонди мавжуд ерларининг жорий ҳолати (тоифаси)дан келиб чиққан ҳолда ҳар бир касаначилик асосида кўчат етиштирувчига камида 5 гектаргача ерлар шартнома асосида бириктирилади;
  • касаначилик асосида кўчат етиштириш учун талаб этиладиган дастлабки мақсадли маблағлар Экология жамғармаси ҳисобидан ажратилади.

 

Шунингдек, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида эксперимент тариқасида Тошкент шаҳри ҳудудидаги дарахтларни рақамлаштириш орқали уларнинг паспортини яратиш режалаштирилмоқда. Бунда дарахтларни паспортлаштириш учта босқичда амалга оширилади:

  • I босқич (2024 йил 1 мартга қадар) – аэрокосмик тасвирлар ва дастурий воситалардан фойдаланган ҳолда мавжуд дарахтлар тўлиқ хатловдан ўтказилади (якка тартибдаги уй-жойлар ҳудудидаги дарахтлар бундан мустасно);
  • II босқич (2024 йил 1 ноябрга қадар) – хатлов натижасига кўра аниқланган дарахтларнинг тури, ёши, бўйи, ҳолати ва жойлашув координатасини акс эттирувчи маълумотлар базаси шакллантирилади;
  • III босқич (2024 йил 31 декабрга қадар) – маълумотлар базаси асосида «Яшил макон» электрон платформасида ҳар бир дарахтга паспорт шакллантирилади ва ID-рақам берилади.

 

2024 йил 1 мартдан бошлаб:

  • янги қуриладиган, баландлиги ер юзасидан 12 метрдан баланд ва (ёки) умумий майдони 500 кв. метрдан ортиқ бўлган бино ва иншоотлар, агар уларга туташ ҳудудлардаги ерларнинг камида 25 фоизи кўкаламзорлаштириш майдонларига ажратилмаган ва уларда кўкаламзорлаштириш тадбирлари амалга оширилмаган тақдирда, давлат қабул комиссияси томонидан қабул қилинмайди;
  • атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг I ва II тоифаларига кирувчи саноат корхоналари лойиҳа ҳужжатлари бўйича бериладиган давлат экологик экспертизаси хулосаларида ўз ва туташ худудларида «яшил белбоғ»лар барпо этиш ва кўкаламзорлаштириш тадбирларини амалга ошириш мажбурий талаб этиб белгиланади;
  • кўчатлар экиш ва уларни парваришлаш ҳамда суғориш тадбирларини молиялаштириш масалалари            вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмаларининг йиллик харажатлар сметасида ҳамда атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг I ва II тоифаларига мансуб саноат корхоналари, МИЗлар ҳудудларида жойлашган саноат корхоналарининг йиллик бизнес режаларида кўзда тутилади.

 

Қуйидагилар тасдиқланди:

  • 2024–2026 йилларда Тошкент шаҳри атрофида «яшил белбоғ»лар барпо этиш дастури ва прогноз кўрсаткичлари;
  • 2024–2030 йилларда республика шаҳарлари ҳамда уларнинг атрофларида «яшил белбоғ»лар барпо этиш бўйича чора-тадбирлар дастури.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 24.11.2023 йилдан кучга кирди.

 

 Лола Абдуазимова.

 


Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум