Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Янги Солиқ кодекси бўйича Молия вазири ўринбосари Дилшод Султоновга савол беринг - buxgalter.uz да ўқингҚишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ҳисоб-китоби қандай тўлдирилади - buxgalter.uz да ўқингҚандай қилиб СҚҚСдан ҚҚСга ўтиш мумкин - buxgalter.uz да ўқингЯкка тартибдаги тадбиркор қатъий белгиланган миқдорда ЖШДСни қандай тўлайди - buxgalter.uz да ўқингЯММТ қандай ишлайди. Амалий саволлар ва жавобларни янгича саралаш buxgalter.uz да ўқингҚандай ижара шартномаларини солиқ органида рўйхатдан ўтказиш лозим эмас - buxgalter.uz да ўқингСолиқлар 2020: дивидендлар, ер, сув - buxgalter.uz да ўқингЯММТда ишлашни бошлаймиз: 10 та муҳим саволлар ва жавоблар - buxgalter.uz да ўқингИш ҳақи бўйича бўнак тўлаш чоғида ЖШДС тўлаш лозимми - buxgalter.uz да ўқинг1 февралдан бошлаб МҲЭКМнинг янги миқдори белгиланди - buxgalter.uz да ўқинг«Ўзэкспомарказ»да семинар: солиқларга доир тафсилотларни аниқлаштирамиз - buxgalter.uz да ўқингЯқин ойларда солиқчилардан нимани кутиш мумкин - buxgalter.uz да ўқинг2020 йил учун “сув солиғи” бўйича бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотнома қандай тўлдирилади - buxgalter.uz да ўқинг

Ўзбошимчалик билан қурилган иморатларга кадастр ҳужжатлари берилади

23.04.2018


Президентнинг 20.04.2018 йилдаги “Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида”ги Фармони имзоланди.

 

Фуқароларнинг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари ёки иморат қуриш учун рухсатнома олмасдан қурилган турар жойларига нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси эълон қилинди.

 

Акция 2019 йил 1 майга қадар давом этади.

 

Мулк ҳуқуқини эътироф этиш ва кадастр ҳужжатларини бериш учун 2 та шарт қўйилади:

  • ушбу ер участкаси (участканинг бир қисми) унга қонун ҳужжатларига мувофиқ турар жой қуриш учун ажратилиши мумкин бўлмаган ер майдонида жойлашмаган бўлса;
  • ўзбошимчалик билан қурилган иморат шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларини бузмаётган бўлса, шунингдек, унинг сақлаб қолиниши бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаса ёхуд фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирмаса.

 

Ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи эътироф этилмайдиган аниқ ҳолатлар Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

 

Бу – муҳим! Фармон қабул қилингандан кейин ўзбошимчалик билан қурилган иморатлар эътироф этилмайди. Бундан ташқари, бир марталик акциянинг амал қилиш муддати тугагандан кейин ўзбошимчалик билан қурилган иморатларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш имконияти тўғрисидаги фуқаролик қонунчилиги нормалари бекор қилинади ФКнинг 212-моддаси).

 

Механизм ишлаши учун Вазирлар Маҳкамаси Кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқни эътироф этиш ишларини ташкил этиш бўйича комиссияни ташкил этади. Комиссиянинг тақдимномасига кўра туман (шаҳар) ҳокими ўзбошимчалик билан қурилган иморатни эътироф этиш тўғрисида қарор қабул қилади. ЭКИҲнинг 5 баравари миқдорида бир марталик йиғим тўлашга тўғри келади. Бунда умумий мулк тўғрисидаги фуқаролик ва оила қонунчилиги қоидаларига риоя этилади (масалан, эр ва хотиннинг умумий мулки тўғрисидаги).

 

Ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этишда мулкдорга у қурилган ер участкасига (участканинг бир қисмига) қонун ҳужжатларида белгиланган нормалар доирасида мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи берилиб, ортиқча қисми Солиқ кодексининг 121-моддасида назарда тутилган жарима солинмасдан захира ерларига олиб қўйилади

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Самир Латипов.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2020-01-21
  • USD:9547.05 (--3.71) сум
  • EUR:10585.77 (--34.68) сум
  • RUB:155.06 (--1.53) сум