Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

«Ўзвиносаноат-холдинг» Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасини молиялаштиради

08.11.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг 1.11.2017 йилдаги 886-сон қарори билан  Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг низоми, жамғарма Кенгашининг таркиби ҳамда ижрочи дирекциясининг тузилмаси тасдиқланди.

 

Эслатиб ўтамиз, Жамғарма Президентнинг 15.02.2017 йилдаги ПФ–4956-сон қарори билан ташкил этилган.

 

Низом билан Жамғарманинг мақоми, асосий вазифалари, функциялари, фаолиятини ташкил этиш, унинг маблағларини шакллантириш ва сарфлаш тартибига аниқлик киритилди. Жамғарманинг вазифалари аввалги шарҳларимиздан бирида батафсил таърифланган.

 

Жамғарманинг функциялари белгиланди:

  • маданий, хусусан халқаро тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш;
  • Ўзбекистон маданияти ва санъатини ривожлантиришга грантларни ва сармояларни жалб этиш мақсадида халқаро ҳамкорлар ва ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш;
  • Маданият вазирлиги тизимидаги муассасаларнинг иқтидорли ўқувчи ва талабаларини моддий рағбатлантириш бўйича тадбирларни молиялаштириш;
  • Маданият вазирлиги тизимидаги муассасаларнинг маданият ва санъат соҳасидаги кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш;
  • янги маданият муассасаларининг қурилишида кўмаклашиш;
  • "Ўзбекконцерт" давлат муассасасининг ҳисобрақамига маблағларнинг доимий ўтказилишини таъминлаш ва бошқалар.

 

Жамғарма фаолиятини ташкил этиш

 

Жамғармани Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда Маданият вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган ижрочи директор  бошқаради. Жамғарма Кенгаши Жамғарманинг юқори органи ҳисобланади, унинг шахсий таркиби Ҳукумат томонидан тасдиқланади.

 

Жамғарма ҳузурида маданият ва санъат арбобларидан ташкил топган Васийлик кенгаши ва Эксперт кенгаш ташкил этилиши мумкин.

 

Жамғарма маблағларини шакллантириш ва сарфлаш тартиби

 

Жамғарма маблағларини шакллантириш ва сарфлаш тартибига ўзгартириш киритилди. Илгари амал қилан тартиб – бу ерда.

 

Шу тариқа, маблағларни шакллантириш манбалари этиб қуйидагилар белгиланди:

  • концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияларни бериш учун олинадиган давлат божи учун тушган суммаларнинг 70%и миқдорида;
  • Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда давлат фойдасига ундирилган мулкнинг сотилишидан давлат бюджетига келиб тушган маблағларнинг бир қисми;
  • 16.08.2017 йилдаги ПҚ–3219-сон қарорга мувофиқ "Ўзвиносаноат-холдинг" АЖ томонидан ўзининг шахсий ташаббуси тартибида ҳар йили ажратиладиган маблағлар;
  • Жамғарманинг вактинчалик бўш маблағларини молия ташкилотларига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
  • юридик ва жисмоний шахслар, халқаро ташкилотларнинг хайрия эҳсонлари, грантлари;
  • қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

 

"Ўзбекконцерт" давлат муассасасини ва Жамғарманинг ижрочи дирекциясини таъминлаш харажатлари қоплангандан сўнг Жамғарма маблағлари қуйидаги мақсадлар учун йўналтирилади:

  • 75 %дан кам бўлмаган маблағ – Жамғарманинг асосий вазифаларини амалга ошириш доирасидаги тадбирларни амалга ошириш учун;
  • 25 %дан кўп бўлмаган маблағ - Маданият вазирлиги ҳамда унинг идоравий мансуб ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий муҳофазаси учун.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинди ва 6.11.2017 йилда кучга кирди.



Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  


 

Ленара Хикматова.

kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-15
  • USD:12710.95 (+0.00) сум
  • EUR:13718.93 (+0.00) сум
  • RUB:139.06 (+0.00) сум