Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Электрон тизимнинг техник ёрдам кўрсатиш хизматида фирибгарларга алданиб қолмаслик ва пулни йўқотмаслик йўллари 266-сон ВМҚ бўйича қайта ишланган маҳсулотларга божхона божи қандай ҳисобланади МЧЖ устав фондини мол-мулк (тақсимланмаган фойда) ҳисобига кўпайтириш тартиби – Buxgalter Pro

Валюта операцияларини мониторинг қилиш қоидалари янгиланди

11.12.2025

Рус тилида ўқиш

Солиқ қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Марказий банкнинг қўшма қарори билан (06.12.2025 й. АВ рўйхат рақами 2467-7-сон) юридик ва жисмоний шахсларнинг валюта операцияларини мониторинг қилиш қоидаларига ўзгартиришлар киритилди.

 

Бунга ИҲТТнинг солиқ шаффофлиги ва ахборот алмашинуви бўйича Глобал форумига аъзо мамлакатларнинг янгиланган рўйхати сабаб бўлди.

 

Қарорга кўра, амалдаги Низомга иловадан 52-позиция – Панама Республикаси чиқариб ташланди. Шундай қилиб, Панама энди операциялар бўйича кучайтирилган валюта назорати талаб қилинадиган давлатлар рўйхатида йўқ.

 

Ҳужжат Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва ССП билан келишилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 09.12.2025 йилдан кучга кирди.

 


Валюталар курси

2026-05-22
  • USD:12021.22 (+0.00) сум
  • EUR:13978.27 (+0.00) сум
  • RUB:169.53 (+0.00) сум