Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Соддалаштирилган ҚҚСга ўтганлар фойда солиғи бўйича қандай ҳисобот бериши керак Онлайн-НКТ чекида белгиланган товар: 2026 йилда сотувчилар учун нималар ўзгарди 2027 йилда ер солиғининг 90 фоизи кимларга қайтарилади Иссиқхона бизнеси учун янги имтиёзлар: Президентнинг ПҚ-371-сон қарори нималарни ўзгартирмоқда

Валюта операцияларини мониторинг қилиш тартибига қандай ўзгартиришлар киритилди

05.10.2021

Рус тилида ўқиш

ДСҚ, ДБҚ ва МБ Бошқарувининг «Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2467-4, 30.09.2021 й.) қабул қилинди.

 

Ҳужжат Президентнинг 22.09.2020 йилдаги ПФ-6065-сон, 23.03.2021 йилдаги ПФ-6191-сон фармонлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 9.10.2020 йилдаги 637-сон қарорига мувофиқ қабул қилинди.

 

Қарор билан қуйидаги ўзгартиришлар киритилди:

биринчидан, хўжалик юритувчи субъектнинг шахсий кабинети мавжуд бўлмаса, сўровнома Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан йўлланувчи хат-хабарларни етказиб бериш, етказилганлигини тасдиқлаш, маълумотларни сақлаш ва ҳисобга олишнинг ягона миллий тизимидан фойдаланилган ҳолда почта алоқаси объектлари тармоғи орқали юборилади ҳамда белгиланган назорат муддатларида етказиб берилган ҳисобланади (илгари сўровнома почта орқали буюртма хат билан юборилган ва у юборилган кундан кейин 5 кун ўтгач олинган ҳисобланар эди).

 

Иккинчидан, Жисмоний шахсларнинг амалга оширилиши асосланмаганлиги белгилари мавжуд бўлган валюта операциялари тўғрисидаги маълумот шаклига тузатишлар киритилди. Энди унга жисмоний шахснинг паспорт маълумотларидан ташқари, идентификация ID-картаси маълумотлари ҳам киритилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.09.2021 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.


.

Валюталар курси

2026-10-17
  • USD:12055.90 (+0.00) сум
  • EUR:13572.53 (+0.00) сум
  • RUB:144.16 (+0.00) сум