Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Янги қурилган уйда кўчмас мулк 1 сўмга сотиб олинганда пойтахт пропискаси берилади

25.10.2018

Рус тилида ўқиш

 

Вазирлар Маҳкамасининг 22.10.2018 йилдаги 845-сон қарори билан қуйидаги ҳужжатларга тегишли ўзгартиришлар киритилди:

  • Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низом;
  • Чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий ва вақтинча прописка қилиш тартиби тўғрисидаги низом.

 

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил июль-августдан бошлаб жорий этилган тартибга кўра, Ўзбекистон фуқаролари ва чет эл фуқаролари янги қурилган уйда кўчмас мулк сотиб олиш шарти билан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискадан ўтиш имконини қўлга киритган эдилар. Параллель равишда битимнинг энг кам суммаси ҳақидаги шарт жорий этилган эди:  

  • Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига республиканинг бошқа минтақаларидан келган ва ўша минтақаларда доимий пропискага эга бўлган Ўзбекистон фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун – қиймати 2 500 ЭКИҲдан кам бўлмаган (материал эълон қилинган санада – 460 млн 750 минг сўм). Шунингдек олди-сотди битимини нотариал тасдиқлаганлик учун 5 фоизлик бож тўлаш ҳам талаб этилган;
  • Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига бошқа давлатлардан келган ва яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан – қиймати 600 млн сўмдан кам бўлмаган. Шунингдек олди-сотди битимини нотариал тасдиқлаганлик учун 10 фоизлик бож тўлаш ҳам талаб этилган.

 

Кейинчалик шахс Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхатининг 1-банди, шунингдек Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниш ҳуқуқига эга бўлган шахслар – чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тоифалари рўйхатининг 1-бандига асосан турар жой мулкдори сифатида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискадан ўтиш учун ҳужжатларни тақдим этиш ҳуқуқига эга бўлган.

 

Энди Ўзбекистон фуқаролари учун битим суммаси бўйича чекловлар тўлиқ олиб ташланди. Битим суммаси миқдори ҳатто 1 сўм бўлиши мумкин. Чет эл фуқаролари эса, қайси тоифага мансублигидан қатъи назар, 3 300 ЭКИҲ (материал эълон қилинган санада – 608 млн 190 минг сўм) тўлашларига тўғри келади. Шу тариқа, Ўзбекистоннинг бошқа минтақасида пропискага эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар кўпроқ тўлайдиган бўлдилар. 

 

Адлия вазирлиги 2018 йил февралда тайёрлаган лойиҳадан фарқли равишда, қабул қилинган ҳужжатда пропискага эга бўлмай туриб иккиламчи бозорда турар жой сотиб олишга рухсат берилмаган. Гарчи бекор қилиш таклиф этилган бўлса ҳам, турар жой учун ҳисоб-китобни банк ҳисобварақлари орқали амалга ошириш тартиби ҳам сақланиб қолди.  

 

Маълумот учун: Янги турар жойни ипотекага сотиб олиш пропискадан ўтишга тўсқинлик қилмайди. Бу ҳақда батафсил – бу ерда.

 

Бу – муҳим! Янгиликларнинг амалда жорий этилиши муайян даражада Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (30.03.2010 йилда 2090-сон билан рўйхатдан ўтказилган) қабул қилинган ҳужжатга мувофиқлаштирилишига ҳам боғлиқ. Бундан ташқари, Ўзбекистон фуқаролари учун битим суммасининг энг қуйи чегараси бекор қилинган экан, демак, турар жойнинг олди-сотди битимини нотариал тасдиқлаганлик учун давлат божини юқорида баён этилган тартибда ҳисоблаб чиқариш механизмига ҳам ўзгартириш киритилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 24.10.2018 йилдан кучга кирди.

 

Самир Латипов.




Комментарии (13)

Добавить комментарий

Гость_Самир Латыпов :

2018-10-26 18:34:21

Ассалому алейкум, ҳурматли Ҳусниддин! Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномасида бундай чекловлар курсатиб ўтилмаган. Аммо битим томонлари ўртасида ўзароҳисоб-китоблар банк ҳисобварақлари орқали амалга оширилиши шарт.

Гость_Султонова :

2018-10-26 23:22:14

Ассалому алайкум Самир Латыпов . Тошкент шахрига доимий руйхатга куйиш учун факат янги курилган уй булиши шартми  ёки олдин курилган яъни 1970-71йилларда курилган уй булаверадими? Кандай документлар керак булади ва кимга мурожат килишимиз керак. Жавобингиз учун олдиндан Рахмат. 

Гость_Шерзод :

2018-10-29 16:30:47

Карор кучга кирганми ? нотариуслар бизларга хеч кандай йурикнома берилмаган дийишвотти.Шунга тушунтириш берсангиз олдиндан рахмат

Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.

Гость_Самир Латыпов :

2018-10-29 23:11:38

Ассалому алейкум, ҳурматли "Гость_Султонова". Уй-жой янги қурилган бўлиши зарур, яъни уни фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги ҳоким қарори қабул қилингандан кейин 3 йил ўтмаган бўлиши керак. Бошқа маълумотларни қуйидаги ҳавола бўйича олишингиз мумкин - Низом

Гость_Хасан :

2018-10-30 17:11:47

Ассалому алейкум! Менинг доимий пропискам Тошкент вилояти Бекобод шахрида. Лекин иш жойим Тошкент шахрида. Янги чиккан конун буйича Тошкент шахридан янги курилган давлат уйларидан  ипотека кредити буйича уз номимга уй ололаманми?   шу хакида батафсил маълумот берсангиз! олдиндан катта рахмат!

Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум