Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2020 йил учун “сув солиғи” бўйича бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотнома қандай тўлдирилади - buxgalter.uz да ўқингДИЛШОД СУЛТОНОВ ЖАВОБ БЕРАДИ: доимий муассасалар учун ҳисобга туриш ва ҚҚС ҳисоб-китоби - buxgalter.uz да ўқингДИЛШОД СУЛТОНОВ ЖАВОБ БЕРАДИ: ХК, оилавий корхоналар ва фермер хўжаликлари соф фойдасига қандай қилиб солиқ солинади - buxgalter.uz да ўқингДИЛШОД СУЛТОНОВ ЖАВОБ БЕРАДИ: ижтимоий солиқ ва ЖШДС. Қандай қилиб МҲЭКМни қайта ҳисоблаш мумкин - buxgalter.uz да ўқингЭСЛАТМА: 2020 йилда ЯТТ даромадларига қандай солиқ солинади - buxgalter.uz да ўқинг2019 йил учун солиқ ҳисоботи: нимани ва қайси муддатларда топшириш лозим - buxgalter.uz да ўқингСолиштирма жадвал: қайси ЭҲФ операторини танлаган маъқул - buxgalter.uz да ўқингИжтимоий соҳа: фойда солиғини тўлаш лозимми - buxgalter.uz да ўқингЯММТ: ечим топилмаган вазиятларда қандай йўл тутилади - buxgalter.uz да ўқингЖШДС солинмаган даромад олган жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотномани топширишни унутманг! - buxgalter.uz да ўқингЭнди ДСХОда коррупция камайишига солиқчиларнинг ишончи комил. Нима учун? - buxgalter.uz да ўқинг2019 йилда айланмаси чегаравий миқдордан ошганлар учун солиқ солиш ва ЯТТ учун мактабда умумий овқатланиш - buxgalter.uz да ўқингФевраль ойи учун бош бухгалтер режаси: бажариладиган 11 та муҳим иш - buxgalter.uz да ўқинг

Янги Солиқ кодекси қабул қилиниши муносабати билан қонунларга ўзгартиришлар киритилди

10.01.2020

Рус тилида ўқиш

2020 йил 7 январь куни “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги Қонун имзоланди (ЎРҚ-601-сон Қонун).

 

Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси қуйидагиларни назарда тутади:

  • кодексдан муайян тўловлар ва йиғимларни чиқариб ташлаш ва уларни алоҳида қонунларга ўтказиш (давлат божи, бонуслар, йиғимлар);
  • айрим солиқларнинг (ижтимоий солиқ, айланмадан олинадиган солиқ) номи ва тузилмасини ўзгартириш;
  • айрим солиқ тўловчилар (қишлоқ хўжалиги корхоналари, оилавий корхоналар) учун солиқ имтиёзларини бекор қилиш.

 

Шундан келиб чиқиб қатор қонунларга  тегишли ўзгартиришлар киритилди:

 

1) янги таҳрирдаги Солиқ кодексида ер қаъридан фойдаланувчилар учун бонуслар каби тўловлар мавжуд эмас. Бонуслар «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Қонунга ўтказилди (2018–XII-сон Қонун). Бонусларга солиқ солиш тартиби сақлаб қолинган ҳолда (ҳам имзоли бонус, ҳам тижоратбоп топилма бонуси) имзоли бонуснинг энг кам миқдорининг миқдорлари ўзгарди. Энди фойдали қазилмаларни қидириш ва разведка қилиш ҳуқуқи учун улар:

  • углеводородлар – 5 000 БҲМ;
  • олтин – 1 000 БҲМ;
  • қимматбаҳо (олтиндан ташқари), ноёб ва асл металлар – 500 БҲМ;
  • рудали фойдали қазилмалар (бундан олтин, қимматбаҳо, ноёб ва асл металлар конларини қидириш ва разведка қилиш ҳуқуқи мустасно) – 250 БҲМ;
  • норуда фойдали қазилмалар – 50 БҲМни ташкил этади;

 

2) янги таҳрирдаги СКда экинзорларнинг майдонига боғлиқ ҳолда айланмадан олинадиган солиқ ёки умумбелгиланган тартибда солиқлар тўлаши кераклиги назарда тутилган. Шу билан бирга умумбелгиланган тартибда солиқлар (ҚҚС ва бошқалар) тўловчи корхоналар учун фойда солиғи бўйича ноль даражали ставка белгиланади. Шу муносабат билан «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Қонунга (602–I-сон Қонун) ўзгартиришлар киритилди;

 

3) амалдаги «Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ (ЎРҚ–327-сон Қонун) оилавий корхоналар ЯСТ тўлайди. Бунда уй шароитида ишлаб чиқарилган халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий санъати буюмларини реализация қилишдан олинган тушум бўйича ҳам улар ЯСТ тўлашдан  озод қилинган. Янги таҳрирдаги СКга мувофиқ «Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги Қонунга оилавий корхоналар барча бошқа корхоналар каби тушум ҳажмига боғлиқ ҳолда: айланмадан олинадиган солиқ ёки умумбелгиланган тартибда солиқлар тўлашини назарда тутувчи  ўзгартиришлар киритилди;

 

4) «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунга (69–II-сон Қонун) тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш соҳасида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ваколатлари қисмида ўзгартиришлар киритилди. Хусусан, кодекснинг янги таҳририга мувофиқ маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг маҳаллий солиқлар бўйича имтиёз белгилаш ҳуқуқи бекор қилинади;

 

5) янги таҳрирдаги СК қабул қилиниши муносабати билан бошқа қонунларга ҳам (ЎРҚ-313 ЎРҚ-379 ЎРҚ-417 ЎРҚ-436 ЎРҚ-454ЎРҚ-456ЎРҚ-476ЎРҚ-497ЎРҚ-508-сон) ўзгартиришлар киртилди.

 

Жорилла АБДУЛЛАЕВ,

«Norma» МЧЖ етакчи эксперти.