Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Янгиерда ТКТИ филиали очилади

16.07.2019

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 9.07.2019 йилдаги 573-сон қарорида Сирдарё вилоятида Тошкент кимё-технология институти филиали (кейинги ўринларда - Филиал) ташкил этилиши назарда тутилган.

 

Ташкил этилаётган Филиалнинг асосий вазифаларидан бири хорижий етакчи олий таълим муассасалари ва илмий марказлар билан яқиндан ҳамкорлик қилишдир. Бу илмий изланишлар ва маҳаллий лойиҳаларни амалга ошириш жараёнига ишлаб чиқариш соҳасидаги малакали хорижий мутахассисларни жалб этиш имконини беради. Бундан ташқари, истиқболли ёш битирувчиларимизга магистратура ва докторантурада ўқиш, олимлар ва таянч докторантларнинг хорижийда стажировка ўташ учун имконият яратилади.

 

2019/2020 ўқув йилида Филиалга давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрлари Таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан тасдиқланади. Кейинги ўқув йилидан бошлаб талабаларни қабул қилиш сони ҳар йили тасдиқланадиган олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш параметрларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

 

Икки ой муддатда Филиалда қуйидаги барча ташкилий-тайёргарлик ишлари ўтказилиши лозим: ўқув-лаборатория жиҳозлари ва компьютер техникаси билан таъминлаш, штатлар жадвали ва харажатлар сметасини тасдиқлаш, заруратга кўра Гулистон давлат университети ҳамда Жиззах политехника институти захирадаги кадрларини назарда тутган ҳолда профессор-ўқитувчиларни жалб қилиш.

 

Филиал Янгиер шаҳри, Тинчлик кўчаси, 1-уй манзилида жойлашган Янгиер қурилиш ва коммунал хўжалик касб-ҳунар коллежининг биносида жойлаштирилади. Коллежнинг ўқувчилари ўқишни битиргунларига қадар ўқув жараёнини давом эттирадилар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 11.07.2019 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.

Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16