Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Янгийўлда янги кичик саноат зонаси ташкил этилади

17.11.2020

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 27.10.2020 йилдаги «Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида кичик саноат зонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 657-сон қарори қабул қилинди.

 

Янгийўл туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ҳудудда тадбиркорлик фаолияти учун қулай шарт-шароитлар яратиш, аҳолининг бандлиги ва даромадларини ошириш мақсадида «Тинчлик» маҳалласи ҳудудидаги туман ҳокимлиги тасарруфидаги захирада турган, фойдаланилмаётган 36,0 гектар ер майдонида кичик саноат зонаси (КСЗ) ташкил этилади.

 

КСЗни ташкил этиш учун ер майдонлари ажратилиши билан боғлиқ қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш бўйича тўланадиган компенсация тўловлари, истисно тариқасида, ундирилмайди.

 

Тошкент вилояти махсус иқтисодий зонанинг маъмурий кенгаши бир ой муддатда КСЗ учун алоҳида дирекция ташкил этади.

 

КСЗ ҳудудида импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар, материаллар ва бутловчи буюмлар (кабель, керамика ва пластик маҳсулотлар, металл конструкциялар) турларини ишлаб чиқариш, шунингдек қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналари жойлаштирилади.

 

Тошкент вилояти ҳокимлигига:

  • икки ой муддатда Қурилиш вазирлиги билан биргаликда вилоят маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан архитектура-режалаштириш ҳужжатлари;
  • бир ой муддатда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан биргаликда КСЗда лойиҳаларни жойлаштириш мезонлари;
  • Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш объектларини жойлаштириш манзилли дастури ишлаб чиқилишини таъминлаш топширилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 27.10.2020 йилдан кучга кирди. 

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16