Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Яқин ўн йилликда илм-фанни ривожлантириш йўналишлари белгиланди

04.11.2020

Рус тилида ўқиш

 

2030 йилгача илм-фанни ривожлантириш концепцияси тасдиқланди. Президентнинг 29 октябрдаги тегишли Фармони ЎзАда жойлаштирилган.

 

Концепцияда, унинг мақсадли кўрсаткичлари ва индикаторларида қуйидагилар назарда тутилади:

 

Илм-фан соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш

Илм-фан ва илмий фаолиятни молиялаштириш тизимини такомиллаштириш

Юқори малакали илмий ва муҳандис кадрлар тайёрлаш ҳамда уларни илмий фаолиятга йўналтириш

Илм-фанни ривожлантиришнинг замонавий инфратузилмасини яратиш

Илм-фан тараққиётига кўмаклашувчи замонавий ахборот муҳитини шакллантириш

  • илмий ташкилотларнинг илмий-инновацион фаолияти самарадорлигини баҳолашга йўналтирилган миллий рейтинг тизимини жорий этиш;
  • илм-фанда ўзини ўзи бошқариш тизимини ривожлантириш орқали давлат ва илмий ташкилотлар ўртасида ижтимоий шерикликни ривожлантириш ҳамда унинг доирасида лойиҳаларни амалга ошириш.
  • 2025 йилга қадар илм-фанга йўналтириладиган жами маблағларнинг ЯИМга нисбатан улушини 6 бараварга, 2030 йилгача эса 10 бараварга ошириш;
  • 2025 йилга қадар илм-фанни умумий молиялаштириш ҳажмида илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларига хусусий сектор томонидан ажратиладиган маблағлар улушини амалдаги 8%дан 20%, 2030 йилгача эса 30%га етказиш;
  • инновацион ишланмалар ва стартап лойиҳаларни молиялаштириш мақсадида хорижий етакчи инвестиция компаниялари билан ҳамкорликда 2021 йилда 2 та, 2025 йилда 10 та венчур жамғармаларини ташкил қилиш.
  • илмий ташкилотлар тадқиқотчиларининг ўртача ёшини 2025 йилга қадар 45 га, 2030 йилгача эса 39 га етказиш;
  • 2025 йилга қадар 39 ёшгача бўлган тадқиқотчиларнинг умумий сонида юқори малакали илмий ходимларнинг (фан номзоди, фалсафа ва фан докторлари) улушини 2 бараварга, 2030 йилгача эса 3 бараварга ошириш.
  • 2025 йилга қадар илмий-тадқиқот ва ишланмалар соҳасидаги технологик инновацияларга харажатларнинг умумий ҳажмида ташкилотнинг ўз кучи билан бажарилган технологик инновацияларга харажатларнинг улушини 3,5 бараварга, 2030 йилгача эса 9 бараварга ошириш;
  • 2021 йилда «Яшнобод» инновацион технопаркининг резидентлари сонини 60 тага етказиш ва шу асосда инновацион маҳсулотлар тури ва ҳажмини ошириш, шунингдек, 720 дан ортиқ янги иш ўринларини яратиш;
  • 7 та замонавий лаборатория мажмуаларини ташкил этиш, уларни GLP ва GMP жаҳон стандартларига мос ускуналар билан жиҳозлаш.
  • миллий илмий портални яратиш;
  • олимлар, ташкилотлар, илмий-техник ахборот манбалари рейтингларини жорий этиш.

 

2021 йил 1 январдан бошлаб:

биринчидан, қуйидагилар жорий этилади:

а) илмий ташкилотлар раҳбарларини Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида ўқитиш ва мунтазам малакасини ошириб бориш тизими;

б) ҳудудларда илмий фаолият билан шуғулланиб келаётган иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, илм-фанга кенг жалб қилиш мақсадида «Академик ҳаракатчанлик» дастури;

в) Илмий даражали кадрларни тайёрлашни мувофиқлаштиришнинг ягона электрон тизими, унда қуйидагилар назарда тутилади:

  • стажёр-тадқиқотчи, изланувчи, илмий раҳбар ва консультантларга доир маълумотлар банкини шакллантириш, стажёр-тадқиқотчи ва изланувчиларнинг якка тартибдаги режасидаги ишлар бажарилишини қайд этиш;
  • илмий даражали кадрларни тайёрлаш институтларининг самарадорлиги мониторингини олиб бориш, тегишли ҳисоботлар ва таҳлилий маълумотларни шакллантириш;
  • стажёр-тадқиқотчилик, таянч докторантура, докторантурада ўқиш учун қабул квоталари бўйича буюртманома шакллантириш;
  • илмий даражали кадрларни тайёрлаш институтларида ўқиш учун талабгорларни рўйхатга олиш;

иккинчидан, ҳар бир илмий ташкилотда илм-фан ва илмий фаолият бўйича маслаҳатчи лавозими киритилади, бу лавозимга таниқли илм-фан намояндалари ва нуфузли олимлардан бири тайинланади. Шунингдек маслаҳатчи ташкилотнинг Илмий кенгашини бошқаради;

учинчидан, тасдиқланган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичларига тегишли ҳудудда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳалар сони, 1 млн аҳоли сонига тўғри келадиган илмий тадқиқотчилар ва олимлар сони, тижоратлаштирилган илмий ишланмалар сони ва ҳажми индикаторлари киритилади.

 

Илмий ташкилотлар раҳбарлари лавозимига устувор равишда илм-фан тизимини бошқариш кўникмасига ва иқтисодий билимга эга бўлган ёш мутахассислар тайинланади. Барча давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларининг республика даражасидаги раҳбарлари (биринчи ўринбосарлари) бир вақтнинг ўзида илм-фан ва инновацион фаолиятни ривожлантиришга масъул ҳисобланади ҳамда бу борада тизимдаги ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириб боради. Ҳар бир фан йўналишлари бўйича фан жамиятлари ташкил қилинади.

 

2021 йилда халқаро мустақил эксперт компанияларини жалб этган ҳолда Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан барча давлат илмий ташкилотларининг илмий-инновацион фаолияти аудитдан ўтказилади.

 

Ўзбекистонда қуйидаги ҳужжатларни тан олиш тартиби жорий этилади, унга мувофиқ:

  • олий таълимдан кейинги таълимнинг бир поғонали тизими жорий қилинган хорижий давлатларнинг рўйхати ҳар йили Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг қўшма қарори билан тасдиқланадиган халқаро рейтингларда биринчи 300 та ўриндан бирини эгаллаган олий таълим ташкилотларида олинган фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражаси тўғрисидаги ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасида фан доктори (DSc) сифатида тўғридан-тўғри тан олинади ва нострификация қилинади (эквивалентлиги қайд этилади);
  • халқаро рейтингларда биринчи 300 та ўриндан бирини эгаллаган олий таълим ташкилотларида олинган профессор, доцент, катта илмий ходим ва уларга тенглаштирилган бошқа илмий унвонлар тўғрисидаги ҳужжатлар олий таълим муассасалари ва илмий ташкилотлар кенгашларининг тавсиясига асосан Ўзбекистон Республикасида қўшимча экспертиза ўтказмасдан ва бошқа синовларсиз тўғридан-тўғри тан олинади.

 

Жаҳон банки томонидан илмий ишланмаларни тижоратлаштириш асосида республикамизда инновацион тизимни ривожлантириш, инновацион фаолият соҳасидаги индикаторларни яхшилашга кўмаклашиш мақсадида 50 млн АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли кредит маблағларини ажратиш тўғрисидаги «Ўзбекистон миллий инновацион тизимини модернизация қилиш» лойиҳаси маъқулланган. Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан 2021 йил 1 январга қадар:

• лойиҳа доирасидаги ташаббусларни (лойиҳаларни) баҳолаш ва экспертизадан ўтказиш учун Халқаро эксперт кенгашини (International Expert Board) ташкил этиш ҳамда лойиҳани амалга ошириш гуруҳини ташкил этиш чоралари кўрилиши лозим;

• 2021 йилда «Ўзбекистон илмий салоҳиятини ошириш» лойиҳасини амалга ошириш учун Жаҳон банкининг қўшимча 50 млн АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли кредит маблағларини жалб этиш бўйича таклиф киритилиши лозим. 

 

Эльмира Сиразиева.


Валюталар курси

2024-04-16
  • USD:12654.57 (+0.00) сум
  • EUR:13483.44 (+0.00) сум
  • RUB:135.26 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16