Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Собиқ давлат мулки эгаларига низолашиш тақиқланади - buxgalter.uz да ўқингСизда ҳисобот жўнатишда техник носозлик бўлганлигини қандай исботлаш мумкин - buxgalter.uz да ўқингҚандай қилиб фойда солиғи бўйича боқимондага тушмаслик мумкин - buxgalter.uz да ўқингКамайиш томонга тузатилган солиқ бўйича ҳисоб-китоб қандай топширилади - buxgalter.uz да ўқингБухгалтернинг телефон рақами ўзгарса, солиқ органини қандай хабардор қилиш лозим - buxgalter.uz да ўқингЭлектрон ҳисобварақ-фактурада қайси сана асосий бўлади - buxgalter.uz да ўқингШахсий кабинетдаги тугмалар қаерга “ғойиб” бўлади - buxgalter.uz да ўқингСиз Humo терминалидан фойдаланяпсизми - buxgalter.uz да ўқинг1 февралдан бошлаб судга солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали мурожаат қилиш мумкин бўлади - buxgalter.uz да ўқинг2020 йил учун давлат статистика ҳисоботлари шакллари тасдиқланди - buxgalter.uz да ўқинг

ЯТТ ва фермер хўжаликлари: қачон ҳисобварақдан нақд валютани ечиш мумкин

07.09.2019

Рус тилида ўқиш

 

Президентнинг 2019 йил 5 сентябрдаги ПФ-5811-сон Фармони билан давлат раҳбарининг айрим ҳужжатларига тузатишлар киритилди.

 

Ўзгартиришлар “ташқи савдо фаолиятини янада такомиллаштириш, нақд хорижий валюта билан операцияларни амалга оширишда ахборот соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш” мақсадида қабул қилинди. Уларнинг моҳияти қуйидагича:

 

биринчидан, чет эл валютасида даромад олувчи якка тартибдаги тадбиркорлар ва фермер хўжаликларининг ўз ҳисобварақларидаги нақд маблағларни ечиб олиш бўйича ҳуқуқлари чекланди. Энди бу фақат чет эл валютасидан чет элда асосли фойдаланиш ҳолларида мумкин (асосли фойдаланиш мезонлари аниқлаштирилмаган, таҳр.). Қолган ҳолларда  уларнинг ҳисобварақларидаги маблағлар фақат миллий валютада ечиб олинади;

 

иккинчидан, тадбиркорлик субъектларига уларнинг бошқарув органлари 2017 йилнинг 5 сентябрига қадар ташқи савдо контрактлари бўйича ҳосил бўлган кредитор қарздорликни ҳисобдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилганида ҳисобдан чиқарилаётган кредитор қарздорлик суммасига солиқ мажбуриятларини қўшиб ҳисобламасликка рухсат берилди.

 

учинчидан, ДБҚ 2019 йил 1 декабрга қадар Марказий банк билан йўловчиларнинг божхона декларациялари ва белгиланган нормалардан ортиқча олиб кирилаётган нақд хорижий валюта ҳажмлари тўғрисидаги маълумотларни айирбошлаш бўйича ахборот соҳасидаги ҳамкорликни йўлга қўйиши керак;

 

тўртинчидан, стратегик харидорлар томонидан энг яхши таклифларни танлаб олиш асосида тендер савдоларини ўтказмасдан, шунингдек, тўғридан-тўғри музокаралар олиб бориш орқали тузилган импорт шартномалари ва уларга қўшимча битимлар “Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази” ДУКда экспертизадан ўтказилиши ва рўйхатга олиниши лозим. Бунинг учун улар:

  • инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳалар бўйича - лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларига;
  • жорий фаолият бўйича — ишлаб чиқариш нормативларига мувофиқ импорт контрактини тузиш зарурлигининг асосланишини қўшимча равишда тақдим этади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 6.09.2019 йилдан кучга кирди.

 

 Олег Заманов.