Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Йирик корхоналарни хусусийлаштиришга хорижий экспертлар жалб қилинади

29.04.2024

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 19.04.2024 йилдаги “Давлат иштирокидаги йирик корхоналарни трансформация қилиш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-163-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан давлат иштирокидаги йирик корхоналар устав капиталидаги акция пакетларини (улушларини) хусусийлаштириш олди тайёргарлик ишларини мувофиқлаштиришга масъул бўлган ишчи гуруҳлар таркиби тасдиқланди.

 

Ушбу гуруҳларнинг вазифаларидан бири – савдо жараёнларини ташкил этиш учун профессионал консультантлар жалб этилиши ва корхоналар томонидан нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларининг барқарор кўрсаткичларига эришилиши.

 

Давлат иштирокидаги йирик корхоналарни хусусийлаштиришга тайёрлаш, ишончли бошқарувчиларни жалб этиш ва мазкур жараёнларни мувофиқлаштириш учун халқаро консультантлар ва юридик хизмат кўрсатувчи ташкилотлар “UzAssets” инвестиция компанияси” АЖ томонидан жалб қилинади.

 

2024 йил 1 июлдан бошлаб, давлат иштирокидаги йирик корхоналарда:

  • корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш, жумладан бошқарув органлари фаолияти самарадорлигини янада ошириш учун кузатув кенгашига бўйсунадиган корпоратив котибиятни ташкил этиш;
  • корпоратив бошқарувнинг янгиланган қоидалари ва ахлоқ кодексини жорий этиш;
  • кузатув кенгашининг баённомаларини масофадан АКТдан фойдаланган ҳолда электрон овоз бериш бюллетенлари орқали расмийлаштириш имкониятини яратиш режалаштирилмоқда.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Профессионал консультантларни жалб қилган ҳолда халқаро бозорда оммавий савдоларга чиқариладиган акция пакетлари (улушлари) рўйхати;
  • Халқаро фонд бозорида акцияларининг бирламчи (IPO) ва (ёки) иккиламчи (SPO) оммавий таклифи ўтказиладиган давлат иштирокидаги йирик корхоналар рўйхати.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.04.2024 йилдан кучга кирди.

Лола Абдуазимова

 


kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-06-21
  • USD:12639.81 (+0.00) сум
  • EUR:13556.20 (+0.00) сум
  • RUB:146.96 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 15 июнь№ 25