Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Йўллардаги «яшил» ўзгаришлар: 1 июндан нималар жорий этилади

02.04.2024

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 29.03.2024 йилдаги ВМҚ-166-сонли “Атмосфера ҳавосига транспорт воситаларининг салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги  қарори қабул қилинди.

 

2024 йил 1 июндан босқичма-босқич “Экологик транспорт” тизими ишга туширилади, унга кўра:

  • ҳудудлар улардаги атмосфера ҳавоси билан боғлиқ реал экологик ҳолатдан келиб чиқиб «тоза», «ўрта» ва «зарарли» экологик зоналарга ажратиб борилади;
  • транспорт воситаларига уларнинг диагностикасига «яшил», «сариқ» ва «қизил» стикерлар берилади;
  • экологик тоифаси ҳудуднинг экологик зонасига мувофиқ бўлмаган транспорт воситаларига нисбатан экологик компенсация тўловлари жорий этилади ёхуд улардан тегишли экологик зоналар ҳудудида фойдаланиш чекланади ёки тақиқланади.

 

“Экологик транспорт” тизимини қуйидаги босқичларда жорий этилади:

  • биринчи босқичда (2024  2026 йилларда)  Тошкент шаҳрида;
  • иккинчи босқичда (2026  2028 йилларда)  Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида ҳамда, заруратга кўра, алоҳида экологик зоналарда (сайёҳлик маркази, табиат қўриқхонаси, соғломлаштириш ҳамда дам олиш масканлари ва бошқалар);
  • учинчи босқичда (2028  2030 йилларда)  бошқа барча ҳудудларда;

 

2024 йил 1 июндан бошлаб республиканинг барча ҳудудларида транспорт воситаларининг нормативларга мослиги даражасини аниқлаш ва унинг натижалари бўйича экологик стикерлар бериш мазкур хизматлар учун алоҳида тўлов ундирилмасдан транспорт воситаларини ДЙҲХХ  бўлинмаларида рўйхатга олиш ва қайта рўйхатга олиш жараёнида босқичма-босқич амалга оширилади.

 

Бошқа ҳолатларда экологик стикерларга эга бўлмаган транспорт воситалари уларнинг нормативларга мослиги даражасини аниқлаш ва натижалари бўйича экологик стикерлар бериш тартиботларидан ДЙҲХХ бўлинмаларида мазкур хизматлар учун алоҳида тўлов ундирилмасдан қуйидаги муддатларда ўтказилиши зарур:

  • 2027 йил 1 январга қадар  Тошкент шаҳрида;
  • 2029 йил 1 январга қадар  Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида ҳамда экологик зоналарга ажратилган алоҳида экологик зоналарда;
  • 2031 йил 1 январга қадар  бошқа барча ҳудудларда.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.03.2024 йилдан кучга кирди.

 

                                     Собир Нурбердиев

 


 


Валюталар курси

2024-04-29
  • USD:12662.01 (+0.00) сум
  • EUR:13593.93 (+0.00) сум
  • RUB:137.65 (+0.00) сум