Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Юқори технологияли электротехника саноати корхоналари алоҳида рўйхатга киритилади

15.05.2023

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 10.05.2023 йилдаги “Юқори технологияли ишлаб чиқариш жараёнини жорий этган электротехника саноати корхоналарининг рўйхатини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 194-сон Қарори имзоланди.

 

Низомга кўра:

  • рўйхатга киритиш ҳақида ариза “Рўйхат” ахборот тизими орқали юборилади;
  • келиб тушган аризалар “Ўзэлтехсаноат” Ассоциацияси ва Инвестиция, саноат ва савдо вазирлиги томонидан биргаликда кўриб чиқилади. Ўрнатилган мезонларга мос бўлган (60 баллдан юқори балл тўплаган) корхона тегишли рўйхатга киритилади.

 

Маълумот учун: 2021 йил 1 апрелдан бошлаб мис хом ашёсини биржа савдолари орқали харид қилишда юқори технологияли ишлаб чиқариш жараёнини жорий этган тармоқ корхоналари томонидан тўловнинг 25 % аванс тарзида ва қолган 75 % мис хом ашёси олинганидан сўнг 90 иш куни ичида ҳар ойда тенг улушларда амалга ошириш тартиби жорий этилган.

«Ўзэлтехсаноат» уюшмасининг кафолатига асосан юқори технологияли ишлаб чиқариш жараёнини жорий этган корхоналарга товарларни экспорт қилишда ноль даражали солиқ ставкаси қўлланилиши натижасида ҳосил бўлган ҚҚСнинг салбий фарқ суммаси 3 кун ичида қоплаб берилади. Бунда, солиқ суммаси қоплаб берилганидан сўнг, камерал солиқ текшируви белгиланган тартибда амалга оширилади.

 

Агарда рўйхатга киритилган корхона фаолияти давомида мезонлар бўйича баҳоланганда 60 баллдан кам тўпласа, рўйхатдан чиқарилади.

 

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 12.08.2023 йилдан кучга киради.

 

Собир Нурбердиев.


Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16