Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Юридик фанлар ўқитувчилари қайта тайёргарликдан ўтади

13.04.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамаси томонидан 6.04.2021 йилдаги «Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича тайёрлаш тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 189-сон қарор қабул қилинди.

 

Қарор билан Халқ таълими, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида юридик фанлардан дарс берадиган, олий ноюридик маълумотга эга педагог кадрларни қайта тайёрлаш курслари тўғрисида низом (кейинги ўринларда – Низом) тасдиқланди.

 

Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш марказига (кейинги ўринларда – Марказ) қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилди:

  • олий ноюридик маълумотга эга педагог кадрларни қайта тайёрлаш;
  • медиация институтида самарали фаолият юритадиган медиаторларни тайёрлаш;
  • тингловчиларнинг интеллектуал мулк ҳуқуқи соҳасига оид касбий билим ва кўникмаларни ошириш бўйича қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этиш.

 

Низомда қуйидагилар назарда тутилган:

  • касбий қайта тайёрлаш курсларида ўқишни ташкил этиш шакли, касбий қайта тайёрлаш курсларида ўқиш муддатлари ҳамда бу борадаги харажатларни қоплаш тартиби;
  • касбий қайта тайёрлаш курсларига қабулни ташкил этишнинг шаффоф механизми;
  • касбий қайта тайёрлаш курсларида ўқув юкламаси ҳажми ва ўқув жараёни;
  • тингловчиларнинг якуний имтиҳондан ўтказиш, касбий қайта тайёрлаш курсларидан четлаштириш асослари ва тартиби.

 

Белгиланишича, 1.01.2030 йилдан бошлаб халқ таълими, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида юридик фанлардан фақат олий юридик маълумотга эга бўлган ёки Марказда педагогик қайта тайёрлаш курсларини тугатган ва белгиланган намунадаги дипломни олган олий маълумотли шахслар дарс бериш ҳуқуқи эга бўлади.

 

Қуйидагилар курсларни ташкил этишнинг молиялаштириш манбалари этиб белгиланди:

  • олий ноюридик маълумотга эга педагог кадрларни қайта тайёрлаш курсларини ташкил этишда – тингловчилар томонидан қайта тайёрлаш курсларидан ўтиш учун шартнома асосида тўланадиган маблағлари;
  • интеллектуал мулк соҳасига оид курслари, шунингдек медиаторларни тайёрлаш дастури бўйича махсус ўқув курсларини ташкил этишда – вазирлик ва идоралар, бошқа ташкилотларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, шунингдек тингловчилар томонидан ўқув курсларида ўқиш учун шартнома асосида тўланадиган маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар. 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 7.04.2021 йилдан кучга кирди.

 

Наргиза Воҳидова.


Валюталар курси

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум