Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Заргарлик саноатида катта ўзгартиришлар амалга оширилади

27.02.2021

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 22 февраль куни «Заргарлик саноатини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор имзоланди.

 

Ҳужжат билан Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, МБ ва «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмасининг 2023 йил 1 мартга қадар заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга қимматбаҳо металларни тўғридан-тўғри шартнома асосида ёки кечиктириб тўлаш шарти билан сотиш тартибини жорий қилиш бўйича таклифлари маъқулланди.

 

Қимматбаҳо металларни ишлаб чиқариш бўйича давлат буюртмаси доирасида «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ ва «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ томонидан заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга қимматбаҳо металлар кейинчалик хом ашё кўринишида қайта сотиш ҳуқуқисиз тўғридан-тўғри шартнома асосида ёки товар-хом ашё биржаси орқали нархнинг 15 фоизлик аванс тўловини амалга оширган ҳолда 180 кунга кечиктириб тўлаш шарти билан сотилади.

 

«Ўзмиллийбанк» АЖ НКМК ва ОКМК билан келишилган ҳолда товар-хом ашё биржаси орқали 180 кунга кечиктириб тўлаш шарти билан сотилган қимматбаҳо металлар учун банк кафолатини шартнома суммасининг 85%игача (85%и ҳам киради) миқдорда йиллик 2%гача комиссия ундирган ҳолда тақдим этади.

 

Сотиладиган қимматбаҳо металл бўйича НКМК ва ОКМК билан ҳисоб-китоблар тўлов кунидаги Лондон қимматбаҳо металлар биржасининг эрталабки фиксинг нархи ва МБ курсидан келиб чиқиб амалга оширилади.

 

Марварид, олмос ва қимматбаҳо тошларга импорт божхона божлари солинмайди (Президентнинг 29.06.2018 йилдаги ПҚ–3818-сон қарорга 1-илованинг 7101–7104 ТИФ ТН позициялари).

 

2021 йил 1 апрелдан бошлаб:

  • заргарлик буюмларига асиллик даражаси тамғаси ва ишлаб чиқарувчининг шахсий тамғаси механик (зарб) ёки лазер усуллари ёрдамида туширишга рухсат этилади. Бунда заргарлик буюмларига лазер усуллари ёрдамида туширилган шахсий тамғанинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш ишлаб чиқарувчининг зиммасига юкланади;
  • аффинаж фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензияга эга бўлган юридик шахсларга ўзлари ишлаб чиқарган ўлчовли ёмбиларни жисмоний ва юридик шахсларга сотишга рухсат берилади. Бунда ёмбиларни сотиш нархи ҳисоб-китоб амалга оширилган санадаги Лондон қимматбаҳо металлар биржасининг эрталабки фиксинг нархи ва МБ курсидан кам бўлмаган миқдорда ишлаб чиқарувчи томонидан мустақил белгиланади;
  • қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо (ярим қимматбаҳо) тошлардан ясалган заргарлик буюмларини ички ва ташқи бозорларда электрон тижорат орқали сотишга рухсат берилади;
  • қуйидаги ҳолларда қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахслар томонидан мижозни, унинг вакилини ва бенефициар мулкдорни текшириш талаб этилмайди:

а) нақд пулда ўзаро ҳисоб-китоб амалга оширилганда операциянинг умумий суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 600 бараваридан ошмаган тақдирда;

б) операциянинг умумий суммасидан қатъи назар, ўзаро ҳисоб-китоб нақд пулсиз ва жисмоний шахсларнинг пластик карталари орқали амалга оширилганда.

 

Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга алоқадорлиги ҳақида асосланган шубҳалар мавжуд бўлган ҳолатларда операциянинг суммаси ва тўлов шаклидан қатъи назар, текшириш чоралари кўрилиши лозим.

 

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси «Ўзмиллийбанк» АЖга 30 млн АҚШ доллари эквивалентида 7 йил муддатга, 3 йиллик имтиёзли давр билан МБнинг асосий ставкасидан 4 фоиз бандга паст фоиз ставкасида маблағ йўналтиради. Ушбу маблағлар заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларни молиявий манба билан таъминлаш мақсадида кейинчалик микрокредитлар ажратиш учун қуйидагича тартибда йўналтирилади:

  • 300 млн сўмгача бўлган миқдорда 3 йил муддатга, 6 ойгача имтиёзли давр билан;
  • Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг кафиллиги ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа таъминот турлари асосида.

 

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги «Ишга марҳамат» мономарказлари ва касб-ҳунарга ўқитиш марказларида ҳамда «устоз-шогирд» услубида заргарлик соҳасида талаб юқори бўлган йўналишлар бўйича замонавий кўникмалар асосида ёшлар учун ўқув курслар ташкил этилади.

 

Шунингдек заргарлик буюмларини чакана сотишга ихтисослашган савдо расталари ўрнида миллий бренд асосида ишлаб чиқариладиган заргарлик буюмларининг замонавий кўргазма-савдо дўконлари ва заргарлик савдо-ишлаб чиқариш марказларини ташкил этилади.

 

Ўзбекистон миллий заргарлик брендини жаҳонга танитиш мақсадида 2021 йилда Дубай (БАА) шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган «World Expo – 2021», кейинчалик хорижий давлатларда ташкил этиладиган барча нуфузли кўргазмалар доирасида заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотлари намойиши ташкил этилади.

 

2023 йил 1 январга қадар заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчиларнинг халқаро кўргазмаларда иштирок этиш билан боғлиқ харажатларининг 50%и Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан компенсация қилинади.

 

Ҳужжат 24.02.2021 йилда «Халқ сўзи» газетасида эълон қилинган.

 

Эльмира Сиразиева.


Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16