Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2020 йил учун “сув солиғи” бўйича бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотнома қандай тўлдирилади - buxgalter.uz да ўқингДИЛШОД СУЛТОНОВ ЖАВОБ БЕРАДИ: доимий муассасалар учун ҳисобга туриш ва ҚҚС ҳисоб-китоби - buxgalter.uz да ўқингДИЛШОД СУЛТОНОВ ЖАВОБ БЕРАДИ: ХК, оилавий корхоналар ва фермер хўжаликлари соф фойдасига қандай қилиб солиқ солинади - buxgalter.uz да ўқингДИЛШОД СУЛТОНОВ ЖАВОБ БЕРАДИ: ижтимоий солиқ ва ЖШДС. Қандай қилиб МҲЭКМни қайта ҳисоблаш мумкин - buxgalter.uz да ўқингЭСЛАТМА: 2020 йилда ЯТТ даромадларига қандай солиқ солинади - buxgalter.uz да ўқинг2019 йил учун солиқ ҳисоботи: нимани ва қайси муддатларда топшириш лозим - buxgalter.uz да ўқингСолиштирма жадвал: қайси ЭҲФ операторини танлаган маъқул - buxgalter.uz да ўқингИжтимоий соҳа: фойда солиғини тўлаш лозимми - buxgalter.uz да ўқингЯММТ: ечим топилмаган вазиятларда қандай йўл тутилади - buxgalter.uz да ўқингЖШДС солинмаган даромад олган жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотномани топширишни унутманг! - buxgalter.uz да ўқингЭнди ДСХОда коррупция камайишига солиқчиларнинг ишончи комил. Нима учун? - buxgalter.uz да ўқинг2019 йилда айланмаси чегаравий миқдордан ошганлар учун солиқ солиш ва ЯТТ учун мактабда умумий овқатланиш - buxgalter.uz да ўқингФевраль ойи учун бош бухгалтер режаси: бажариладиган 11 та муҳим иш - buxgalter.uz да ўқинг

Заргарлик тармоғида – янги қоида ва имтиёзлар

21.05.2019

Рус тилида ўқиш

 

Улар Президентнинг 2019 йил 18 майдаги Фармони билан белгиланган. Ҳужжат матни иловаларсиз ЎзАда жойлаштирилган.

 

2019 йил 1 июлдан жорий этилаётган янги тартибга кўра:

  • заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш учун лицензияга эга бўлган маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ишлаб чиқарувчининг рўйхатдан ўтказилган шахсий тамғасини буюмга босиш шарти билан давлат асиллик даражаси белгисини мажбурий равишда қўймасдан ўларзи ишлаб чиқарган заргарлик буюмларининг асиллик даражасини мустақил белгилаш ва уларга белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгиси изларини қўйишлари мумкин. Бунда тамғалаш ва асиллик даражаси белгисини қўйиш тартибини бузишга йўл қўйган ҳамда кўрсатилган намунага мувофиқ келмайдиган заргарлик буюмларини сотувчи тадбиркорлик субъектлари заргарлик тармоғидаги ноҳалол тадбиркорлик субъектлари реестрига киритилади. Уларга нисбатан, шу жумладан лицензия ёки рухсат берувчи бошқа ҳужжатнинг амал қилишини тўхтатиш бўйича таъсир чоралари қўлланилади;
  • заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш учун лицензияга эга бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотни мустақил равишда сотиш, шунингдек аҳолидан қимматбаҳо металл парчалари, қимматбаҳо тошлар ва улардан ясалган буюмларни ишлаб чиқариш мақсадларида сотиб олиш ҳуқуқига эга;
  • устав фондида давлат улуши бўлмаган ёки давлат улуши 50%дан кам бўлган юридик шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар ишлаб чиқаришда қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни сарфлаш, ҳисобини юритиш ва сақлаш тартибини мустақил равишда белгилайдилар. Қолган субъектлар учун Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни олиш, сарфлаш, ҳисобини юритиш ва сақлаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома ўз кучини сақлаб қолади;
  • жисмоний шахслар қиймати 5 000 АҚШ долларидан ортиқ бўлган тайёр заргарлик буюмларини божхона декларациясини тўлдирган ҳолда мамлакат ташқарисига олиб чиқишлари мумкин;
  • заргарлик буюмларининг чакана савдоси айрим турдаги товарлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғим объекти ҳисобланмайди, бироқ олтиндан ясалган заргарлик буюмларни чакана савдода сотганлик учун 1 граммига 1 000 сўм миқдорида йиғим жорий этилмоқда. Навбатдаги йилга Давлат бюджети параметрлари шакллантирилаётганда йиғим миқдори ҳар йили индексация қилинади;
  • тадбиркорлик субъектлари олтин изловчилик фаолияти доирасида заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчиларни таъминлаш учун қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошларни қазиб олиши мумкин;
  • заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш учун лицензияга эга бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмасида ихтиёрий асосда ягона ташкилотга бирлашиш орқали иштирок этган тақдирда, уларга нисбатан қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятлар, шунингдек уюшма аъзоларининг имтиёз ва преференциялари татбиқ этилади.

 

2019 йил 1 июндан бошлаб заргарлик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга қимматбаҳо металларни сотиб олиш учун берилган кредитлар бўйича фоиз харажатларини МБнинг қайта молиялаштириш ставкасидан ошадиган, бироқ 5 фоизлик пунктдан ортиқ бўлмаган қисмида Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан қоплай бошлайдилар. Бунинг учун 2019-2020 йилларда Давлат бюджетидан 40 млрд сўм ажратилади. Шунингдек заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчилар қимматбаҳо металларни сотиб олиши учун қисқа муддатли револьвер (қайта тикланувчи) кредитларни ажратиш амалиёти кенгайтирилади.

 

2022 йилнинг 1 июлига қадар:

  • қимматбаҳо металлар ва маҳаллий заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш ва реализация қилиш обороти – қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғидан;
  • белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича Ўзбекистонга олиб кириладиган қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлар – божхона тўловларидан (божхона йиғимлари бундан мустасно) озод қилинди.

 

Банклар ва заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчилар Навоий ва Олмалиқ КМКдан қимматбаҳо металларни ўлчов пластиналари кўринишида, шунингдек 5 грамм ва ундан ортиқ бўлган оғирликдаги гранулаларни Лондон қимматбаҳо металлар биржасининг тонгги фиксинги асосида сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлдилар. Шунингдек улар сотиб олинган қимматбаҳо металларни бошқа заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчиларга сотишлари мумкин.

 

Тадбиркорлик субъектларига лицензия (лицензиялаш тартиби бир ой муддатда тасдиқланади) асосида аффинаж фаолияти билан шуғулланиш, шу жумладан қуйидаги ҳуқуқлар берилди:

  • қимматбаҳо металларни сотиб олиш ва сотиш учун биржа савдоларида иштирок этиш;
  • аҳолидан қимматбаҳо металларни, шу жумладан олтин изловчилар усулида қазиб олинган қимматбаҳо металларни, заргарлик буюмларини, уларни ишлаб чиқаришдан ҳосил бўлган парчалар ва чиқиндиларни сотиб олиш;
  • қимматбаҳо металларни сотиб олиш ва сотиш шохобчаларини, шу жумладан мамлакатимиз ҳудудларида очиш.

 

Ҳужжатда маҳаллий заргарлик тармоғини ривожлантиришга доир бошқа чора-тадбирлар ҳам назарда тутилган: замонавий заргарлик савдо-ишлаб чиқариш марказларини, Заргарлик тармоғини ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш, кадрлар тайёрлаш, «UzbekJewelleryFair» йиллик халқаро кўргазма-савдосини ўтказиш, қонунчилик базасини такомиллаштириш ва ҳ.к. 

 

Олег Заманов.