Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2022 йилда ҳудудий ва республика тармоқлараро саноат ярмаркаларини ўтказиш режа-жадвали тасдиқланди.
Тадбиркорлар томонидан қимматбаҳо металларни қазиб олиш тартиби тасдиқланди
Ер қаъри участкалари «E-auksion» порталида савдога қўйилади, бир гектарнинг бошланғич нархи - БҲМнинг 35 баравари. Қазиб олиш учун рухсатномалар фақат Ўзбекистон резидентларига 3 йил муддатга берилади.
Солиқ маъмуриятчилигини ислоҳ қилишга – $60 млн
Халқаро тараққиёт уюшмаси Жаҳон банки иштирокида Ўзбекистон Республикасига “Солиқ маъмуриятчилигини ислоҳ қилиш” лойиҳасини амалга ошириш учун қарз ажратиб беради.
Пахта ҳосилдорлигини оширганлик учун имтиёзлар берилади
Президент томонидан ҳосилдорликни ошириш, суғоришнинг янги технологияларига ўтиш, ўсимликлар ҳимояси бўйича хизматларни йўлга қўйиш, замонавий лабораториялар барпо этиш, фермерларни ўқитиш каби тадбирларни рағбатлантиришга йўналтирилган чора-тадбирлар тасдиқланди.
Қишлоқ хўжалиги ерларини ижарага бериш тартиби соддалаштирилди
Эндиликда, бундай ерларни ижарага бериш натижалари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарори билан тасдиқланмайди.
Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институти нима билан шуғулланади
Институт ўтган йил якунида ташкил этилган бўлиб, унинг тузилмасига Водород энергетикаси илмий-тадқиқот маркази ҳамда Қайта тикланувчи ва водород энергетикаси технологияларини синаш ва сертификатлаш лабораторияси киради.
“Миллий диспетчерлик маркази” ДУК ташкил этилади
“Миллий диспетчерлик маркази”нинг асосий вазифалари орасида - ягона электр энергетика тизимини оператив бошқариш ва унинг ишончли ишлашини таъминлаш, электр энергиясига бўлган талаб ва таклифдан келиб чиқиб, уни ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишнинг ҳар соатлик режимини шакллантириш.
«Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларида нималар режалаштирилган
Ишлаб чиқариш ҳамда ижтимоий инфратузилма объектларининг ушбу Дастурларга киритиш учун уларнинг ҳақиқий ҳолати тасдиқланган мезонлар асосида баҳоланиб борилади.
Юридик хизмат кўрсатиш марказлари мактаб, боғча ва поликлиникаларга хизмат кўрсатишни бошлайди
Шу йилнинг май ойидан бошлаб маслаҳатлар бериб бориш мақсадида “E-huquqshunos” электрон тизимининг Сall-марказ фаолияти йўлга қўйилади, августга қадар эса ушбу тизимга давлат органлари ва ташкилотларининг бўлинмалари уланади.
Хусусийлаштиришни жадаллаштиришга оид чора-тадбирлар белгиланди
“Universal Mobile Systems”, "Ўздонмаҳсулот” корхоналари, "Ўзагросервис” кўчмас мулк объектлари, тугатилаётган “Ўзагрокимёҳимоя” бинолари ва бошқалар савдога чиқарилади.
Мулкдор бузилган ва берилган уй-жойнинг бозор қиймати ўртасидаги фарқни тўламайди
Қатор қонун ҳужжатларига солиқ тўловчини ҳисобга қўйиш, давлат божини тўлаш, фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларига тузатишлар киритиш ва бошқаларга тааллуқли ўзгартиришлар киритилди.
Адлия органлари тизими қайта ташкил этилади
Давлат хизматлари агентлиги ва Интеллектуал мулк агентлигига Адлия вазирлиги мутасадди бўлади.
Ички ишлар органларига хизматга қабул қилиш: қоидалар ва талаблар
Ички ишлар органларида хизматга номзодларни танлаб олиш тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома тасдиқланди.
Нотариуслар томонидан ундириладиган тўловларнинг миқдори ўзгартирилди
Гаров (ипотека) ва лизинг шартномаларини тасдиқлаш учун ҳақ миқдори камайтирилди, ўз навбатида, мерос иши бўйича тушунтиришлар бериш ҳақи икки бараварга оширилди.
Давлат нуронийларни қўллаб-қувватлайди
Шу мақсадда Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармасига 2022 йилда 50 млрд сўм ажратилади.
Иккита спорт маҳорати мактаби ташкил этилади
Иқтидорли спортчиларни, Олимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорларини тайёрлаш учун бокс бўйича Баҳодир Жалолов спорт маҳорати мактаби ва гимнастика бўйича Оксана Чусовитина спорт маҳорати мактаби ташкил этилади.
Туризм инфратузилмасини ривожлантириш бўйича лойиҳалар тасдиқланди
Уларни амалга ошириш учун 262 млрд сўмдан ортиқ маблағ ажратилади.
Тадбиркорликни ривожлантириш учун ОТБ кредити 25 йил ичида қайтарилади
Вазирлар Маҳкамасининг «Осиё тараққиёт банки иштирокида «Кичик ва ўрта тадбиркорлик корхоналарини ривожлантириш дастури» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Ташқи қарзлардан фойдаланиш устидан назорат кучайтирилди
Давлат иштирокидаги корхоналар томонидан ташқи қарзларни жалб қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
«Автомобиль тарихи» давлат хизмати жорий этилди
Унинг ёрдамида автотранспорт ҳақидаги умумий маълумотлар, босиб ўтган масофаси, ЙТҲ содир этилганлиги, мавжуд қоидабузарликлар ва бошқалар ҳақида билиб олиш мумкин бўлади.
Янги сонларда ўқинг
2026, 16 июнь№ 24
- Ўзбeк божхона тажрибасининг халқаро эътирофи: рақамлаштириш, соддалаштириш ва интeллeктуал божхона сари
- Қўллаб-қувватлаш шартлари
- 1 июлгача ва ундан кейин меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини қандай тўлаш керак
- ККУни бошқаришда майдонга бош муҳандислар тушади
- Ресурс солиқларини қурилиш таннархига киритиш мумкинми?



