Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ЯТТ фаолияти тўхтатилганда тугатиш балансини топшириши шартми ПҚ-210-сон қарор бўйича ишга жойлашаётган ёшларга МҲТЭКМнинг 2 баравари миқдорида ҳақ тўлаш шарти кимларга татбиқ этилади Воситачилик ҳақи ва воситачи харажатларини қоплаш қандай ҳисобга олинади

Қонунчиликдаги янгиликлар

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК қайта ташкил этилади

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК қайта ташкил этилади

Бу Президентнинг 27.11.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг фуқаро авиациясини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонида назарда тутилган

Ҳудудларда 365 та кичик меҳмонхона ва хостеллар қурилади

Ҳудудларда 365 та кичик меҳмонхона ва хостеллар қурилади

Вазирлар Маҳкамасининг 24.11.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикасида меҳмонхона бизнесини жадал ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 954-сон қарори эълон қилинди

Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олишга рухсат берилди

Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олишга рухсат берилди

2019 йил 1 мартдан бошлаб юридик ва жисмоний шахслар барча турдаги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлардан озод этилган ҳолда ушбу фаолиятни амалга оширишлари мумкин. Президентнинг 26.11.2018 йилдаги тегишли қарори ЎзА сайтида эълон қилинган

Сув учун ҳисоблагич бўйича олдиндан ҳақ тўлаш: тартиб белгиланди

Сув учун ҳисоблагич бўйича олдиндан ҳақ тўлаш: тартиб белгиланди

Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқава сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (ВМнинг 23.11.2018 йилдаги 950-сон қарори)

Бошоқли дон экинларидан кам ҳосил олганлик учун ЯЕСга нисбатан кўпайтирувчи коэффициентлар қўлланилади, ер эса олиб қўйилади

Бошоқли дон экинларидан кам ҳосил олганлик учун ЯЕСга нисбатан кўпайтирувчи коэффициентлар қўлланилади, ер эса олиб қўйилади

Вазирлар Маҳкамасининг 27.11.2018 йилдаги «Бошоқли дон етиштиришни янада рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди

Инвестиция ва бошқарув компаниялари қай даражада самарадор

Инвестиция ва бошқарув компаниялари қай даражада самарадор

Бу 2021 йил охиригача ўтказиладиган экспериментда аниқланиши керак. Ушбу даврда инвестицияларни жамлаш, уларни бошқариш ва лойиҳаларни, ш.ж. венчур молиялаштириш билан шуғулланувчи компаниялар ўрганилади ва баҳоланади

Қурилиши тугалланмаган бино-иншоотдан хусусий болалар боғчасигача

Қурилиши тугалланмаган бино-иншоотдан хусусий болалар боғчасигача

Давлат хусусий шерикка тегишли бўш турган ер участкалари, қурилиши тугалланмаган, реконструкция қилинадиган, капитал таъмирланадиган ёки жиҳозланадиган бино ва иншоотлар негизида нодавлат МТМни ташкил этишда ёрдам беради. Бундай лойиҳаларни амалга ошириш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 22.11.2018 йилдаги 944-сон қарори билан белгиланган

Янада кўп фуқаролар арзон уй-жой олиш имконига эга бўладилар

Янада кўп фуқаролар арзон уй-жой олиш имконига эга бўладилар

Президентнинг 24.11.2018 йилдаги «Қишлоқ жойларда ва фуқароларнинг айрим тоифалари учун арзон уй-жойлар қуришни кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Унинг матни ЎзАда жойлаштирилган

Экологик экспертиза ўтказиш тартиби янгиланди

Экологик экспертиза ўтказиш тартиби янгиланди

Вазирлар Маҳкамасининг 22.11.2018 йилдаги 949-сон қарори билан янги тартиб-таомил тасдиқланди. Бошқалар қатори экспертиза объектлари ва муддатлари, атроф муҳитга таъсир кўрсатиш хавфи бўйича фаолият турларига тузатишлар киритилди

Экспорт контрактлари божхонада ҳисобга қўйилмайди: энди истиснолар қилинмайди

Экспорт контрактлари божхонада ҳисобга қўйилмайди: энди истиснолар қилинмайди

Айрим турдаги товарларга нисбатан экспорт контрактларини божхона органларида ҳисобга қўйиш борасидаги истисно тартибида амал қилган талаб бекор қилинди (24.11.2018 йилдаги ПФ–5582-сон Фармонга қаранг)

Божхона назорати учун – тўртта йўлак

Божхона назорати учун – тўртта йўлак

Президентнинг 24.11.2018 йилдаги «Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди. Унинг матни ЎзАда жойлаштирилган

Ростов-Дон шаҳрида Ўзбекистон Бош консулхонаси очилди

Ростов-Дон шаҳрида Ўзбекистон Бош консулхонаси очилди

Адлия вазирлигининг хабарига кўра, бу ҳақда Президентнинг тегишли қарори қабул қилинган

Франция фуқаролари учун – визасиз режим

Франция фуқаролари учун – визасиз режим

Президентнинг тегишли Фармони қабул қилинди. Адлия вазирлиги шу ҳақда хабар беради

Кредиторларга кўпроқ ҳуқуқ ва кафолатлар берилди

Кредиторларга кўпроқ ҳуқуқ ва кафолатлар берилди

Президентнинг 23.11.2018 йилдаги «Кредиторларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–4026-сон қарори эълон қилинди

Пахта ёғи акциз солиғидан озод қилинди

Пахта ёғи акциз солиғидан озод қилинди

Техник чигит, пахта чигити шелухаси ва шротини реализация қилиш тартиби ўзгарди, пахта ёғига эса энди акциз солиғи солинмайди (21.11.2018 йилдаги ПҚ–4023-сон)

Чиқиндиларни олиб чиққанлик учун бизнес 100% олдиндан тўлов тўлайди

Чиқиндиларни олиб чиққанлик учун бизнес 100% олдиндан тўлов тўлайди

2019 йил 1 январдан қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари ҳақини тўлаш тартиби ўзгаради. Ўзгартиришлар ЎзА сайтида жойлаштирилган Президентнинг 22.11.2018 йилдаги Фармонида назарда тутилган

IT соҳасида янги назорат қилувчи орган

IT соҳасида янги назорат қилувчи орган

Президентнинг 21.11.2018 йилдаги «Ахборот технологиялари ва коммуникацияларининг жорий этилишини назорат қилиш, уларни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида шу ҳақда сўз борган

UMS «Рақамли ишонч» жамғармасига топширилади

UMS «Рақамли ишонч» жамғармасига топширилади

«Universal Mobile Systems» МЧЖ устав капиталидаги давлат улуши (100%) «Рақамли ишонч» рақамли иқтисодиётни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасига беғараз асосда топширилади. ЎзА сайтида жойлаштирилган Президентнинг 21.11.2018 йилдаги қарорида шу назарда тутилган

Уруғчилик: кластерлар, экстеншн маркази ва олий таълим муассасаларига квоталарнинг оширилиши

Уруғчилик: кластерлар, экстеншн маркази ва олий таълим муассасаларига квоталарнинг оширилиши

Президентнинг 20.11.2018 йилдаги «Иссиқхона комплексларини ривожлантириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида маҳаллий уруғчиликни ривожлантириш бўйича бир қатор чора-тадбирлар белгиланган

Замонавий иссиқхоналарга – солиқ ва божхона имтиёзлари

Замонавий иссиқхоналарга – солиқ ва божхона имтиёзлари

Президентнинг 20.11.2018 йилдаги «Иссиқхона комплексларини ривожлантириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди