2017 йил 22 февраль куни Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши, Савдо-саноат палатаси ўртасида ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид 2017-2019 йиллар учун Бош келишув имзоланди
Публикации » Записи по тегу "Вазирлик/идоралар"
«Электрон ҳукумат» тизимининг самарадорлиги оширилади
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралар, ахборот соҳаси мутахассислари билан ҳамкорликда “Электрон ҳукумат инфратузилмасини ривожлантиришнинг долзарб масалалари” мавзусида доимий асосда семинарлар ташкил этиб келинмоқда
Ноҳалол дорихона муассасаларига 3 йил ишлаш тақиқланади
Президентнинг 14.02.2017 йилдаги ПҚ-2773-сон қарори билан дори воситалари ва тиббиёт буюмларини сотиш, фармацевтика фаолиятини лицензиялаш тартибини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар кўзда тутилган
Тошкентдан Қарши ва Бухорога қатновчи иккита электропоезд келтирилади
“Ўзбекистон темир йўллари” томонидан 2016 йилда 68 миллион тонна юк ташилди. 21,1 миллион йўловчи ўз манзилига етказиб қўйилди. 369 миллион доллар миқдорида экспорт хизматлари кўрсатилди. Акциядорлик жамияти саноат корхоналарида 422,5 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди, матбуот анжуманида компания вакиллари томонидан шундай рақамлар ошкор қилинди
Ҳар бир туман ва шаҳарда иқтисодий судлар ташкил этилади
Президентнинг 21.02.2017 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди
Давлат персоналлаштириш маркази пулларни нималарга сарфлайди?
Вазирлар Маҳкамасининг 13.02.2017 йилдаги 73-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси фуқароларига биометрик паспортлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга биометрик ҳаракатланиш ҳужжатлари берганлик учун Давлат персоналлаштириш марказининг бюджетдан ташқари ҳисоб рақамига тушган маблағларни сарфлаш тартибига тузатишлар киритилди
Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ажратилди
Президентнинг 15.02.2017 йилдаги Фармони билан Маданият ва спорт ишлари вазирлиги иккита мустақил идорага қайта ташкил этилди: Маданият вазирлиги ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси