Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzРаспространяются ли на оптовиков минимальные оптово-отпускные цены на алкоголь Почему налоговики обращаются к налоговым консультантам как к учредителям иностранных компаний Крупные налогоплательщики все ТТН за апрель 2024 года должны оформить в электронном виде Как определить процентный доход у заимодавца

1 апрелдан нималар ўзгаради

31.03.2023

Norma.uz портали 2023 йил 1 апрелдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.

 

Фермер хўжаликларига ходимлар ойлигидан тўланган ЖШДС қайтарилади

 

Эксперимент тариқасида пахта ва (ёки) ғалла етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликларига ишчиларининг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари бўйича тўланган ЖШДСни қайтариб бериш тартиби жорий этилади.

 


 Айрим  кўп қаватли ишлаб чиқариш биноларини солиққа тортишда пасайтирувчи коэффициентлар қўлланилади


Тадбиркорлик субъектлари янги қурилган кўп қаватли ишлаб чиқариш бинолари юзасидан юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича ҳисобланган суммани:

  • уч қаватли бинога – 0,9;
  • тўрт қаватли бинога – 0,8;
  • беш қаватли бинога – 0,7;
  • олти қаватли бинога – 0,6;
  • етти ва ундан юқори қаватли бинога – 0,5 пасайтирувчи коэффициентни қўллаган ҳолда, 3 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга тўлайди.

 

Солиқ органлари томонидан пеня ва жарималарни қўллашни тўхтатиб туриш муддати якунланади

 

2023 йилнинг 1 апрелига қадар:

  • тадбиркорлик субъектларининг солиқ қарздорлиги бўйича пеня ҳисоблаш;
  • ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга жарималар, шунингдек 04.02.2023 йилгача қўлланилган жарималарни ундириш;
  • Ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетиши оқибатида қийинчиликларга дуч келган тадбиркорларга нисбатан давлат фойдасига ундирувлар билан боғлиқ суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг мажбурий ижроси;
  • тадбиркорлар томонидан бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олинган давлат активлари бўйича 2022 йил декабрь ва 2023 йил январь ойларида тўланиши лозим бўлган тўловлар, шу жумладан дастлабки тўлов тўланмаганлиги учун фоизлар ва пенялар ҳисоблаш вақтинчалик тўхтатиб турилган эди.

Янги Меҳнат кодекси кучга киради

 

30 апрелдан ходимлар, иш берувчилар ва давлат манфаатларининг мувозанатини таъминлаш ҳамда уларни мувофиқлаштириш асосида якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатларни ва улар билан бевосита боғлиқ бўлган ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи Меҳнат кодекси кучга киради.

Педагогларнинг тариф ставкалари тенглаштирилади

 

2023 йил 1 апрелдан бошлаб:

  • профессионал таълим муассасаси педагогларининг базавий тариф ставкалари мос равишда умумий ўрта таълим муассасаси педагогларининг базавий тариф ставкаларига;
  • профессионал таълим муассасаси биринчи ва иккинчи малака тоифасига эга бўлган, малака тоифасига эга бўлмаган олий маълумотли ҳамда олий маълумотга эга бўлмаган ишлаб чиқариш таълими усталарининг базавий тариф ставкалари тегишинча умумий ўрта таълим муассасаси биринчи ва иккинчи малака тоифали ўқитувчиси, олий маълумотли ўқитувчиси ҳамда ўрта махсус маълумотли ўқитувчисининг базавий тариф ставкаларига тенглаштирилади.

 

Чет эл фуқаролари йиғим тўлашдан озод этилади

 

Ўзбекистон Республикасида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига доир тасдиқнома амал қилиш муддати давомида чет эл фуқаролари хориждан олиб келинган шахсий автотранспорт воситасини олиб чиқиб кетиш муддатини узрли сабабларга кўра ўтказиб юборганда, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган йиғимни тўлашдан озод этиш кўзда тутилган.

 

Ногиронликни белгилашда фуқароларга қўшимча қулайликлар яратилмоқда

 

 Ногиронлик идоралараро электрон маълумотлар алмашинуви асосида ногиронлик белгилари аниқ кўриниб турган, анатомик нуқсонлари бўлган, шунингдек, нохуш клиник прогнозга эга касалликлар ва асоратларда фуқароларнинг иштирокисиз белгиланади.

 

Мактабгача таълим ташкилотларига талаблар соддалаштирилади

 

Мактабгача таълим қамровини кенгайтириш мақсадида:

  • янги мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини кўп квартирали уйларнинг нотурар қаватларида ёки якка тартибда қурилган уй-жойларни сотиб олиш ва кейинчалик уларни таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш орқали ташкил этишга рухсат этилади;
  • давлат-хусусий шериклик лойиҳаси доирасида ижарага берилган ер участкасида нодавлат мактабгача таълим ташкилоти биносини қурган хусусий шерик томонидан ушбу бинонинг мазкур лойиҳа учун банк кредитлари бўйича гаровга қўйилишига оид чекловлар бекор қилинади

 

Айрим аҳоли пунктларида транспорт воситалари ҳаракатланишининг энг юқори тезлиги туширилади

 

Тошкент ва Нукус шаҳарларида ҳамда вилоятлар ва туманларнинг марказларида транспорт воситалари ҳаракатланишининг энг юқори тезлиги соатига 70 километрдан 60 километргача туширилади.

 

Пенсионерлар учун метро бепул бўлади

 

Пенсионерлар Тошкент метроси хизматларидан бепул фойдаланишлари мумкин.

 
 

Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар оила аъзоларига қўшича кафолатлар белгиланмоқда

 

Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати, Божхона қўмитаси ва Электрон технологияларни ривожлантириш марказининг Ватан ҳимояси ва эл-юртимиз тинчлиги йўлида яраланганлиги, контузия ёки майиб бўлганлиги оқибатида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилари ва ходимларининг оила аъзолари ҳамда уларнинг қарамоғидаги шахсларга  қуйидагилар тўланади:

  • марҳумнинг охирги эгаллаган лавозими бўйича маоши ва ҳарбий (махсус) унвони маоши йиғиндисининг 150 баравари миқдорида бирйўла бериладиган нафақа;
  • ҳарбий хизматчиларнинг (ходимларнинг) давлат мажбурий шахсий суғуртаси доирасида БҲМнинг 200 баравари миқдорида суғурта суммаси.

 
Маҳаллийлаштириладиган ҳарбий ва икки хил мақсадга мўлжалланган маҳсулотларни кафолатли харид қилиш механизми жорий этилмоқда

 

Маҳаллийлаштириладиган ҳарбий ва икки хил мақсадга мўлжалланган маҳсулотларни уч йил муддатга ўрнатилган тартибда шартнома тузиш орқали кафолатли харид қилиш механизми жорий этилади.

 

Бир қатор солиқ имтиёзлари бекор бўлмоқда

 

Қуйидаги солиқ имтиёзлари бекор этилади: 

- бюджет маблағлари ҳисобидан ҳар йиллик минерал хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тиклаш давлат дастурлари доирасида кўрсатиладиган геология хизматлари бўйича имтиёз; 

почта маркалари, маркали откриткалар, конвертларни реализация қилиш бўйича айланма; 

- бюджет маблағлари ҳисобидан бажариладиган илмий-тадқиқот ва инновацион ишларни реализация қилиш бўйича айланма; 

 

Қайта тикланувчи энергия манбаларини ўрнатган шахслар солиқдан озод этилади


Умумий қуввати 100 кВтгача бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатган жисмоний ва юридик шахслар ушбу қурилмалар бўйича мол-мулк солиғи, қурилмалар билан банд бўлган участкалар бўйича ер солиғи ҳамда юридик шахслар томонидан умумий тармоққа сотган электр энергияси учун олган фойдасидан ҳисобланадиган фойда солиғини тўлашдан:

  • улар фойдаланишга топширилган пайтдан эътиборан уч йил муддатга;
  • ўрнатилаётган қуёш панелларининг қувватига нисбатан 25 фоиздан кам бўлмаган қувватга эга электр энергиясини сақлаш тизими билан ўрнатилган бўлса – ўн йил муддатга озод этилади.

 

Тадбиркорларнинг харажатлари қисман қоплаб берилади

 

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан 1 йилда бир маротаба ўрта тадбиркорлик субъектларига мол-мулкни суғурта қилиш харажатларининг 50%, бироқ БҲМнинг 20 бараваридан ошмаган қисми қоплаб берилади;

Бундан ташқари:

  • даромади 10 миллиард сўмдан кам бўлмаган тадбиркорлар учун давлат харидларида 20 фоизлик квота жорий этилади. Ушбу харидлар доирасида тузиладиган шартномаларда олдиндан тўлов миқдори 50 % этиб белгиланади.
  • давлат харидларида энг яхши таклифларни танлаш ва тендер савдоларида иштирокчилар таклифларини баҳолашда ҚҚС суммаси инобатга олинмайди;
  • юқори қўшилган қийматли мис маҳсулотларини экспорт қилувчи корхоналарнинг маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларни ташқи бозорга сотиш билан боғлиқ харажатларини экспорт қийматининг 6%гача қоплаш тартиби бекор қилинади.
  • “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ ва “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” Инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармасига 10 млрд сўмдан ажратишади.

 

Пойтахт жамоат транспорти брутто-контрактларга ўтади 

 

15 апрелдан бошлаб Тошкент шаҳрида мунтазам шаҳар автобус йўналишида чекланган тарифлар бўйича йўловчилар ташишни брутто-шартнома асосида ташкил этилади  ва молиялаштириш тизими туширилади