Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Тадбиркорларга кредит таътиллари берилади

07.02.2023

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 03.02.2023 йилдаги “Ҳаво ҳарорати кескин совиб кетишининг иқтисодиётга салбий таъсирини камайтириш учун тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-43-сон Қарор имзоланди.

 

2023 йил 1 январга нисбатан 1 февраль ҳолатига ошган (ҳосил бўлган) солиқ қарзини 2023 йил 1 мартдан 1 июлгача фоизларсиз, қўшимча шартлар қўймасдан ва таъминот талаб этмасдан тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади.

 

Солиқ қарзини бўлиб-бўлиб тўлаш ҳақидаги аризалар солиқ органлари томонидан 5 кун ичида кўриб чиқилади.

 

Солиқ қўмитасига ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетиши даврида тўлиқ қувватда ишлай олмаган солиқ тўловчиларнинг январь ойи иш якуни бўйича ҳосил бўлган қарзини бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш топширилган.

 

Бундан ташқари, 2023 йилнинг 1 апрелига қадар:

  • тадбиркорлик субъектларининг солиқ қарздорлиги бўйича пеня ҳисоблаш;
  • ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга жарималар, шунингдек 04.02.2023 йилгача қўлланилган жарималарни ундириш;
  • Ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетиши оқибатида қийинчиликларга дуч келган тадбиркорларга нисбатан давлат фойдасига ундирувлар билан боғлиқ суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг мажбурий ижроси;
  • тадбиркорлар томонидан бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олинган давлат активлари бўйича 2022 йил декабрь ва 2023 йил январь ойларида тўланиши лозим бўлган тўловлар, шу жумладан дастлабки тўлов тўланмаганлиги учун фоизлар ва пенялар ҳисоблаш вақтинчалик тўхтатиб турилади.

 

2022 йил декабрь ва 2023 йил январь-февраль ойларида давлат мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловларини 2023 йил 1 мартдан 1 июлгача тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлаши мумкин; 2022 йилдан буён амалда бўлган ижара шартномалари бўйича ижара миқдори ўзгаришсиз қолдирилади.

 

2022 йил декабрь ва 2023 йил январь ойларида давлат харидлари доирасида тузилган шартномалар шартлари ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетиши туфайли бажарилмаганлиги учун тадбиркорларга жарима ва пенялар қўлланилмайди.

 

Марказий банк ва тижорат банкларига қиш мавсумида талафот кўрган тадбиркорлик субъектларининг:

  • кредитлари бўйича 2023 йил январь-март ойлари учун тўловлар муддатини 2023 йил 1 июнга қадар узайтириш;
  •  муддати ўтган кредитларга жарима санкциялари ва гаров таъминоти бўйича ундирув чораларини қўлламаслик;
  • фаолияти узлуксизлигини таъминлашга қаратилган қисқа муддатли (револьвер) кредит маҳсулотларини таклиф этиш;
  • носоз ҳолга келган асосий воситаларни таъминлаш учун кредитлар ажратиш;
  • кредит бюроларида кредитлари бўйича тўловлар муддатининг узайтирилиши уларнинг кредит тарихи ва скоринг кўрсаткичларини текширишда инобатга олмаслик бўйича тегишли чоралар кўриш юклатилди.

 

Маълумот учун:  Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан тадбиркорлик субъектларига ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетиши оқибатида носоз ҳолга келган асосий воситаларни таъмирлаш учун ажратилган кредитлар бўйича:

  • кредит суммасининг 50 %гача, лекин умумий қиймати 2,5 млрд сўмдан ошмаган миқдорда кафиллик берилади;
  • фоиз ставкаси Марказий банк ставкасининг 1,5 бараваридан ошмайдиган кредитлар бўйича фоиз ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошадиган, бироқ асосий ставканинг 30% кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун кредитнинг бутун даври, бироқ кредит олинган кундан бошлаб 24 ойдан ортиқ бўлмаган муддат давомида компенсация тақдим этилади.

 

 

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 04.02.2023 йилдан кучга кирган.

 

Собир Нурбердиев.


kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-07-18
  • USD:12587.94 (+0.00) сум
  • EUR:13776.24 (+0.00) сум
  • RUB:143.19 (+0.00) сум