Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

1 майдан нималар ўзгарди

10.05.2022

Читать на русском языке

Norma.uz портали 2022 йил 1 майдан кучга кирган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.

 

Бир қатор ҳужжатлар кучга кирди 

 

  • Йўл ҳаракати қоидалари янги таҳрирда;
  • қуйидаги тартиблар тўғрисидаги низомлар:
    • Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида иккинчи ва ундан кейинги олий таълимни олиш тартиби тўғрисида;
    • Иқтисодиёт тармоқларида камида беш йил иш стажига эга бўлган фуқароларни сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида;
    • Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган товарнинг божхона қийматини аниқлаш тартиби тўғрисида;
    • Органик ва органик-минерал ўғитларнинг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент.

 

Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлашади

 

Ёшларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Давлат бюджетидан Туризм ва спортни қўллаб-қувватлаш жамғармасига ажратиладиган маблағлар ҳисобидан ҳар бир ташаббускорга 50 млн сўм миқдорида, жами 10 млрд сўмгача грантлар ажратилади.

 

Авиаспоттинг – ҳеч қандай чекловсиз

 

Авиаспоттингга рухсат берилди - белгиланган тартибга асосан аэропортларда ҳаво кемалари ҳаракатини ҳамда парвозини кузатиш, шунингдек уларни профессионал ва ҳаваскорлар (авиаспоттерлар) томонидан фото, видео тасвирга олиш амалга оширилади.

 

Маҳалла раислари қанча маош олишади

 

Уларнинг ойлик иш ҳақи миқдори у бириктирилган маҳалладаги хонадонлар сонига мутаносиб равишда қуйидагича белгиланди:

  • хонадонлар сони 500 тагача бўлганда – МҲЭКМнинг 4 баравари миқдорида;
  • 501 тадан 1 000 тагача бўлганда – МҲЭКМнинг 4,5 баравари миқдорида;
  • 1 000 тадан ортиқ бўлганда – МҲЭКМнинг 5 баравари миқдорида.

 

 

Меҳнат мигрантларини қандай қўллаб-қувватлашади

 

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг маблағлари ҳисобидан ҳар йили:

а) маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимлари ёрдамчиларининг ёзма тавсияномасига асосан:

  • боқувчиси хорижга меҳнат миграциясига чиқиб кетган ва “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатда бўлган оилаларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади;
  • меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатда бўлган ёки “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”дан бирига киритилган, ногиронлиги бўлган оила аъзоларига дори-дармон, ногиронлик аравачалари, эшитиш аппаратлари ва ортопедик маҳсулотлар харид қилиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади;

б) маҳаллалардаги ёшлар етакчиларининг ёзма тавсияномасига асосан:

  • “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатда бўлган ёки “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”дан бирига киритилган ҳамда меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг болаларига мавсумий фаолият юритадиган оромгоҳларга бепул йўлланмалар берилади.

 

«Автомобиль тарихи» давлат хизмати жорий этилди

 

У қуйидаги ахборотларни ўз ичига олади:

  • автотранспорт воситаси ҳақида умумий маълумотлар;
  • босиб ўтган масофаси;
  • шартномалар тузилганлиги (ишончнома, ижара, ҳадя шартномаси);
  • йўл-транспорт ҳодисаси содир этилганлиги;
  • содир этилган қоидабузарликлар;
  • гаровда эканлиги ҳақида (мавжуд бўлса);
  • тақиқ мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;
  • божхона расмийлаштируви ҳақида;
  • лицензия мақоми (йўловчи ташиш бўйича).

 

Ташқи қарзларни жалб қилиш талаблари кучайтирилмоқда

 

Ҳусусан:

  • ташқи қарзни жалб қилиш ва уни тақдим этишни тартибга солиш мақсадида давлат иштирокидаги корхоналар, молиявий ҳолатига кўра, «паст хатарли», «ўрта хатарли» ва «юқори хатарли» тоифаларга автоматик тарзда тоифаланади;
  • жалб этиладиган ташқи қарз миқдори давлат иштирокидаги корхоналарнинг бизнес-режасида акс эттирилади.

 

Пенсияларни ҳисоблаш ва тўлаш тизими автоматлаштирилади

 

  • “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”га киритилган фуқароларга ва оилаларга тегишли жамғармалар маблағлари ҳисобидан кўрсатиладиган моддий ёрдамлар, меҳнат органлари томонидан тўланадиган ишсизлик нафақаси ва стипендиялар ҳамда жазони ўтаб озодликка чиққан фуқароларга тўланадиган моддий ёрдам пуллари ҳар ойнинг 5-санасига қадар молиялаштирилади ҳамда пенсия ва нафақалар билан бир вақтда АТ “Халқ банки”нинг сайёр кассалари томонидан маҳаллаларга етказилади;
  • АТ “Халқ банки”нинг сайёр кассалари томонидан пенсия ва нафақалар ҳамда моддий ёрдам пулларини фуқароларга нақд пулда етказиб бериш хизматлари учун 1 фоизи миқдорда банкка хизмат ҳақи тўлаб берилади. Ушбу сумма бюджет ва Пенсия жамғармаси томонидан қопланади. Бунда  АТ “Халқ банки” зиммасига сайёр кассалар орқали маҳалла фуқаролар йиғинларига борган ҳолда пенсия ва нафақа олувчиларнинг карталаридаги маблағларини уларнинг хоҳишларига кўра нақд пулга алмаштириб бериш вазифаси юклатилади;
  • барча турдаги давлат пенсияларини, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан тўланадиган нафақалар, компенсациялар ва бошқа тўловларни ҳамда кам таъминланган оилалар учун болалар нафақаси ва моддий ёрдам пулини банк карталари орқали олувчиларга ҳар ойлик пенсия ва нафақа пулининг 1 фоизи миқдорида қўшимча тўлов жорий қилинади. Бунда фуқароларнинг розилиги билан пенсия ва нафақа пулларини банк карталарига ўтказиш асосида ҳужжатларни қоғоз шаклида юритишдан воз кечилади.

 

Хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар кучга киради

 

Рўйхати Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган хорижий давлатлар фуқароларига Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасини талаб қилмаган ҳолда, янги барпо этилаётган қуйидаги кўчмас мулк объектларини (бундан ер участкаси мустасно) сотиб олиш тарзида инвестиция киритиш ҳуқуқи берилади:

  • Тошкент вилояти, Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида — қурилиш даврида тузилган шартномаларга асосан қиймати 150 000 АҚШ доллари эквивалентидан, фойдаланишга қабул қилинган кўчмас мулк объектларида қиймати 180 000 АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган кўчмас мулк объектлари;
  • бошқа ҳудудларда — қурилиш даврида тузилган шартномаларга асосан қиймати 70 000 АҚШ доллари эквивалентидан, фойдаланишга қабул қилинган кўчмас мулк объектларида қиймати 85 000 АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган кўчмас мулк объектлари.

 

Норезидентлар учун даромад солиғи ставкаси камаяди

 

Норезидент жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан оладиган даромадлари (дивидендлар, фоизлар ва фрахтдан олинадиган даромадлардан ташқари) бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкаси 12 фоиз миқдорида белгиланади.

 

Нуронийларни қўшимча қўллаб-қувватлаш

 

Ижтимоий ёрдам кўрсатиш хизмати ходимлари ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшайдиган кексалар ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар томонидан Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг “Саll-маркази”га қилинган мурожаатлар асосида қуйидаги хизматларни кўрсатади:

  • ахборот-сервис хизмати:

- оилавий шифокорлик пунктлари ва оилавий поликлиникалар шифокорларининг кўригига ёздириш, уларни уйга кўрикдан ўтишга чақириш;

- Жамғарма хизматларидан фойдаланиш учун буюртма бериш, рўйхатдан ўтиш ва буюртманинг ҳолатига аниқлик киритиш;

- Жамғарма томонидан ташкил этиладиган профилактик, тиббий даволанишлар ва сайёҳлик сафарлари бўйича маълумотлар олиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш учун жисмоний тарбия ва спорт йўналишидаги муассасалар (стадион, спорт заллари, бассейн ва бошқа спорт мажмуалари) тўғрисида маълумотлар олиш, маданий ҳордиқ чиқариш мақсадида кинотеатрлар, театрлар, музейлар ва бошқа маданий тадбирлар тўғрисида тўлиқ маълумотлар олиш;

  • уйда хизматларни кўрсатиш:

- Жамғарма томонидан кўрсатиладиган хизматлар доирасида дори воситалари, протез-ортопедия мосламалари ва кресло-аравачаларни уйга етказиб бериш;

- шифокорлар рецептларига асосан ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшайдиган кексалар ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларга уларнинг маблағлари ҳисобига дори воситаларини олиб келиш ҳамда оилавий шифокорлик пунктлари ва оилавий поликлиникаларнинг шифокори кўригидан сўнг тиббий кўрик маълумотларини етказиш;

- кутубхоналарга аъзо бўлган ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшайдиган кексалар ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар учун китоблар, журналлар, газеталар ва бошқа нашрларни етказиш.