Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzВ каких случаях оформляется односторонний счет-фактура на курсовую разницу Кому возместят часть уплаченного НДС Чем отличаются курсовые разницы в целях бухгалтерского учета и налогообложения

1 ноябрдан нималар ўзгаради

31.10.2019

Читать на русском языке

Алкоголь қимматлашади, ҳисоблагичларни текширувдан ўтказишнинг янги қоидалари кучга киради, мобиль қурилмаларнинг IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказиш тартиби ўзгартирилади, Сув хўжалиги вазирлигида қисқартиришлар бўлади.

                      

Алкоголь нархи оширилди

 

Алкоголли маҳсулотларни (пиводан ташқари) улгуржи ва чакана сотиш учун янги энг кам нархлар тасдиқланди. Тегишинча, илгари тасдиқланган нархлар бир календарь йилдан камроқ муддат сақланиб турди (1 январдан кучга кирган эди, таҳр. изоҳи). Ўртача улгуржи нархлар 9,3%га, чакана нархлар – 8%га оширилди. 1 ноябрдан ҳар бир алкоголь турига белгиланган нархлар – бу ерда.  

 

Тутинган ота-оналарни тайёрлаш курслари очилади

 

1 ноябрдан бошлаб «Meҳpибoнлик» уйлари ва болалар шаҳарчаларида тутинган ота-оналарни тайёрлаш курслари ташкил этилади. Туман (шаҳар) ҳокимликлари курсларнинг муассасислари бўлади. Нодавлат ташкилотлар ва жисмоний шахслар ҳам Халқ таълими вазирлиги ва маҳаллий ҳокимликлар билан келишган ҳолда тайёрлов курсларини ташкил этиши мумкин. Келгуси йилдан етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялаш учун оилага қабул қилаётган (патронат) ёки оилавий болалар уйига олаётган шахслар учун мўлжалланган курслар тингловчиларига сертификатлар берилади.

Сув хўжалиги вазирлигида – штат қисқаради ва иш ҳақи оширилади

 

Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги бюджет ташкилотларининг штатлар сони 10%га қисқартирилади, бошқарув ходимлари сони 83 бирликка камаяди. Оптималлаштириш қолган ходимларнинг иш ҳақини оширишга имкон яратади. 1 ноябрдан уларнинг базавий тариф ставкаларига 1,1 миқдорда тузатиш коэффициенти қўлланилади. Яъни базавий лавозим маошлари 10%га индексацияланади.

 

Бундан ташқари, ноябрдан бошлаб сув хўжалиги ташкилотлари раҳбарлари ҳар чоракда туман халқ депутатлари Кенгашига сув ресурсларини бошқариш, сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини яхшилаш, сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш ҳолати тўғрисида ҳисобот киритадилар.

Ҳисоблагичларни қиёслашдан ўтказиш – янги қоидалар бўйича

 

Электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва иссиқ сув ҳисоблагичларини ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатишнинг янги тартиби кучга киради. Хусусан, қиёслашлар ўртасидаги интервал 2 бараварга: юридик шахслар учун – 2 йилдан 4 йилгача, жисмоний шахслар учун эса – 4 йилдан 8 йилгача оширилди. Ҳисоблагични ўрнатиш, ечиш ва қиёслашдан ўтказишга давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали буюртма берилади.

 

Янги қоидалар бўйича 1 ноябрга қадар расмийлаштирилган қиёслаш сертификатларининг амал қилиш муддати ўз кучида қолади – улар кўрсатилган муддат тугагунига қадар ҳақиқий ҳисобланади.


IMEI-кодларни рўйхатдан ўтказиш тартиби ўзгаради

 

Рўйхатдан ўтказиш 1 апрелдан 1 ноябргача автоматик тарзда амалга оширилар эди – қурилмангизга (телефон, смартфон, планшет, чўнтакда олиб юриладиган персонал компьютер ва бошқалар) СИМ-картани жойлашнинг ўзи кифоя қиларди, бунда тизим уни автоматик тарзда рўйхатдан ўтказарди.

 

1 ноябрдан қурилмаларни олиб кирадиган жисмоний шахслар ёки қурилмалари мобиль тармоққа уланмаган шахслар, импорт қилувчилар ва ишлаб чиқарувчилар тизим операторига ва регистраторга мурожаат қилишлари лозим. Буни шахсан келган ҳолда, SMS ва/ёки USSD-сўровлар, почта алоқаси, ЯИДХП ёки оператор сайти орқали амалга ошириш мумкин (ариза берувчининг тоифасига боғлиқ бўлади).

 

Қурилмангизнинг IMEI-коди рўйхатдан ўтказилганлигини uzimei.uz сайтида текшириш мумкин. 1 декабрга қадар рўйхатдан ўтказиш бепул, ундан кейин эса – ҳақ тўлаш керак бўлади.

 

Фуқаролар йиғинларига – туристик мақом

 

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси энг юқори туризм салоҳиятига эга бўлган фуқаролар йиғинлари (шаҳарча, қишлоқ, овуллар ҳамда шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ва овулларнинг маҳаллалари) рўйхатини шакллантиради. Уларда 20 тадан кам бўлмаган оилавий меҳмон уйлари ташкил этилганда ва туристлар учун камида 5 хил хизмат турлари (яшаш ва ёки овқатланиш бўйича хизматлардан ташқари) кўрсатилган тақдирда уларга «Туризм маҳалласи», «Туризм қишлоғи» ёки «Туризм овули» мақоми берилади.


Сувни тежашнинг янги механизмлари учта туманда синовдан ўтказилади

 

Бу Навоий вилоятининг Нурота, Самарқанд вилоятининг Қўшработ ҳамда Жиззах вилоятининг Зомин туманларида амалга оширилган. 2019 йил 1 ноябрдан 2021 йил 31 декабргача бу ерларда ер ости чучук сув булоқлари кенг тарқалган зоналарда қудуқларни қазишга рухсатнома олишнинг алоҳида тартиби амал қилади

 

Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси томонидан Сув хўжалиги вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (сувни тежаш технологияларини жорий этиш ҳисобга олинган ҳолда суғориш мақсадлари учун) ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда тегишли туманлар ҳокимликлари билан (ҳудудий ривожлантириш дастурлари ва оқилона фойдаланиш ҳисобга олинган ҳолда ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиш мақсадида) келишилган ҳолда рухсатнома берилади.

 

Олег Заманов.