Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2020 йил учун “сув солиғи” бўйича бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотнома қандай тўлдирилади - buxgalter.uz да ўқингДИЛШОД СУЛТОНОВ ЖАВОБ БЕРАДИ: доимий муассасалар учун ҳисобга туриш ва ҚҚС ҳисоб-китоби - buxgalter.uz да ўқингДИЛШОД СУЛТОНОВ ЖАВОБ БЕРАДИ: ХК, оилавий корхоналар ва фермер хўжаликлари соф фойдасига қандай қилиб солиқ солинади - buxgalter.uz да ўқингДИЛШОД СУЛТОНОВ ЖАВОБ БЕРАДИ: ижтимоий солиқ ва ЖШДС. Қандай қилиб МҲЭКМни қайта ҳисоблаш мумкин - buxgalter.uz да ўқингЭСЛАТМА: 2020 йилда ЯТТ даромадларига қандай солиқ солинади - buxgalter.uz да ўқинг2019 йил учун солиқ ҳисоботи: нимани ва қайси муддатларда топшириш лозим - buxgalter.uz да ўқингСолиштирма жадвал: қайси ЭҲФ операторини танлаган маъқул - buxgalter.uz да ўқингИжтимоий соҳа: фойда солиғини тўлаш лозимми - buxgalter.uz да ўқингЯММТ: ечим топилмаган вазиятларда қандай йўл тутилади - buxgalter.uz да ўқингЖШДС солинмаган даромад олган жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотномани топширишни унутманг! - buxgalter.uz да ўқингЭнди ДСХОда коррупция камайишига солиқчиларнинг ишончи комил. Нима учун? - buxgalter.uz да ўқинг2019 йилда айланмаси чегаравий миқдордан ошганлар учун солиқ солиш ва ЯТТ учун мактабда умумий овқатланиш - buxgalter.uz да ўқингФевраль ойи учун бош бухгалтер режаси: бажариладиган 11 та муҳим иш - buxgalter.uz да ўқинг

Учта туманда сувни тежаш режимига ўтилади

18.10.2019

Рус тилида ўқиш

 

Ҳукумат Нурота (Навоий вилояти), Қўшработ (Самарқанд вилояти) ҳамда Зомин (Жиззах) туманларида ер ости сувларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш бўйича чора-тадбирларни тасдиқлади (9.10.2019 йилдаги 855-сон ВМҚга қаранг).

 

Биринчидан, 1.11.2019 йилдан 31.12.2021 йилгача бу ерларда ер ости чучук сувлари конлари кенг тарқалган зоналарда қудуқларни қазишга рухсатнома олишнинг алоҳида тартиби амал қилади. Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси томонидан қуйидагилар билан келишилган ҳолда рухсатнома берилади:

  • сувни тежаш технологияларини жорий этиш ҳисобга олинган ҳолда суғориш мақсадлари учун — Сув хўжалиги вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан;
  • ҳудудий ривожлантириш дастурлари ва оқилона фойдаланиш ҳисобга олинган ҳолда ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиш мақсадида — Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда тегишли туманлар ҳокимликлари билан.

 

Мазкур тартиб аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш учун мўлжалланган қудуқларга татбиқ этилмайди.

 

Иккинчидан, 2020 йилдан бошлаб ушбу туманларда сувни кам талаб қиладиган экинларни экиш ва етиштиришга, шунингдек ерларни суғоришда сувни тежайдиган технологиялардан фойдаланишга босқичма-босқич ўтилади.

 

Учинчидан, кўрсатилган туманларнинг чегараларида ер ости сувларининг сатҳи ва сифати бўйича мониторинг ўтказилади ҳамда унинг натижаларига кўра, келгусида ушбу ресурсларни олишни чеклаш мақсадга мувофиқлиги юзасидан бир қарорга келинади. Шунингдек ушбу туманларда қудуқларни ноқонуний бурғулашга ва ер ости сувлари олинишига йўл қўймаслик бўйича назорат кучайтирилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.10.2019 йилдан кучга киради.

 

Олег Заманов.